Мусиалани «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Челси» клублари кузатиб бормоқда

Мусиалани «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Челси» клублари кузатиб бормоқда

Англиянинг 3 та топ-клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Жамол Мусиалага қизиқиш билдирмоқда.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Челси» клублари футболчини кузатиб боришмоқда. Бундан «Бавария» ҳам хабардор.

Мюнхенликлар 21 ёшли футболчи билан янги шартнома имзолай олмаса, АПЛ жамоалари германиялик ўйинчини қўлга киритишга уриниб кўради.

Мусиаланинг "Бавария" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Мусиала, агар "Бавария"да жаҳон даражасида футболчи бўлишига ишонч ҳосил қилса, Жамол клубда қолиши мумкин.

Жамол Мусиала Бундеслиганинг 21 та ўйинида 10 та гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!