Мурод Хонтўраевнинг ҳалокатга учраши бўйича суриштирув олиб борилмоқда

Мурод Хонтўраевнинг ҳалокатга учраши бўйича суриштирув олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Lacetti" ҳамда "BMW X5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "BMW X5" русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

🔹Натижада, "BMW X5" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!