Муқаддам судланган эркак ўзидан-ўзи 13 та машинани ёқиб юборди

Муқаддам судланган эркак ўзидан-ўзи 13 та машинани ёқиб юборди

Россиянинг Қўрғон вилоятида 2 июнга ўтар кечаси полициячилар автосалондаги 13 та машинани ёқиб юборган маҳаллий фуқарони қўлга олди.

Етказилган зарар 18 миллион рублга баҳоланмоқда, деб хабар беради вилоят Ички ишлар вазирлиги.

Ишсиз ҳамда бундан олдин бир неча бор суд қилинган шахс ўз ҳаракатининг сабабини изоҳлай олмаган.

Ҳуқуқбузарнинг ҳаракатлари видеокамерага ёзиб олинган бўлиб, мулкни қасддан йўқ қилгани ва зарар етказганлиги учун 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!