Акрамхўжаев Салоҳиддинхўжа Маърифхўжа ўғли Экология, атроф-муҳитни муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик тасарруфидаги
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти раҳбари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Салоҳиддинхўжа Акрамхўжаев 2013 йилда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида бакалавр, 2015 йилда Буюк Британиянинг Кардифф университетида магистратура босқичини тамомлаган. Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимида, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фаолият юритган. Тайинловга қадар Экология вазирлигининг Стратегик режалаштириш, методология ва таркибий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти фаолияти танқидий таҳлил қилинган, камчиликлар кўрсатиб ўтилган ва уларни бартараф этиш, МEТҲлар фаолиятини яхшилашга доир кўрсатмалар берилганди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.