Хитойнинг сунъий интеллект ишлаб чиқарувчиси Moonshot компанияси ички текширув бошлади. Бунга Mindgard компанияси тадқиқотчилари Kimi’нинг икки машҳур модели хавфсизлик чекловларини айланиб ўтиши мумкинлигини аниқлагани сабаб бўлди.
Mindgard сунъий интеллект тизимларининг хавфсизлигини синовдан ўтказиш билан шуғулланади. Компания вакиллари BBC’га маълум қилишича, уларнинг мутахассислари июль ойида Kimi K2.6 ва K3 Swarm моделларида хавфсизлик чекловларини четлаб ўтиш имкониятини аниқлаган.
Ушбу заифлик «жэйлбрейк» деб аталадиган усул орқали аниқланган. Бунда тадқиқотчилар мураккаб кўрсатмалар кетма-кетлиги ёрдамида сунъий интеллектни ишлаб чиқувчилар томонидан ўрнатилган хавфсизлик чекловларини эътиборсиз қолдиришга ундашга ҳаракат қилади.
Mindgard маълумотига кўра, мазкур моделларнинг ҳимоя механизмлари потенциал хавфли мавзулар муҳокама қилинишига йўл қўймаслиги керак эди.
Компания тадқиқотчилари эса ушбу чекловларни айланиб ўтиб, моделлардан биологик қурол яратиш ва одам ўлдириш усуллари ҳақида маълумот олишга муваффақ бўлганини билдирган.
Moonshot ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ички текширув ўтказмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.