Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан Монополияга қарши курашиш федерал хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида рақобат сиёсати соҳасида ўзаро англашув ҳамда ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратишга интилиб,
тенглик ва ўзаро манфаат принципларига асосланиб, Томонлар давлатларининг самарали иқтисодий ривожланишига кўмаклашишда рақобат сиёсатининг ҳал қилувчи ролини таъкидлаб,
қуйидагилар тўғрисида ўзаро англашувга эришдилар:
1. Томонлар ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни амалга ошириш ниятидалар:
— монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузилишларига самарали чек қўйиш соҳасида тажриба алмашиш;
— товар бозорларининг ҳолати тўғрисидаги махфий бўлмаган маълумотларни, шу жумладан Томонлардан бирининг сўровига биноан қонунчилик ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисидаги маълумотларни алмашиш;
— рақобатни чеклаш ва таъсир чораларини қўллаш ҳолатларини аниқлаш тезкорлигини ошириш мақсадида Томонлар фаолиятида инновацион ишланмалар ва ахборот технологияларни татбиқ этиш масалалари бўйича тажриба алмашиш;
— махфий бўлмаган маълумотларни тақдим этиш ва услубий ёрдам кўрсатиш, рақобат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда таклифлар ва хулосалар тайёрлаш;
— Томонлар ходимларининг малакасини ошириш тажрибаси ва усуллари билан алмашиш;
— рақобатни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш;
— монополияга қарши қонунчилик ва рақобат сиёсати соҳасидаги кўп томонлама халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашиш.
2.Томонлар икки томонлама учрашувлар, конференциялар ва малака ошириш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш орқали турли даражадаги ҳамкорликни ривожлантириш
3. Ушбу Меморандумга биноан Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳар бир Томоннинг давлат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
4. Ушбу Меморандумни қўллаш бошланган кундан 2017 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Монополияга қарши курашиш федерал хизмати (Россия Федерацияси) ўртасида имзоланган рақобат сиёсати соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум қўлланилиши тугатилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.