«Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–4846-сон, 30.09.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан Молия вазирлигининг қуйидаги функциялари Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига ўтказилади:
солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш ва сертификатни бериш;
солиқ маслаҳатчиларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш;
солиқ маслаҳатчиларининг реестрини юритиш.
Солиқ маслаҳатчиси адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотларида ишлаган тақдирда, солиқ маслаҳати бўйича фаолиятда 3 йил мобайнида иштирок этмаганлиги учун унинг малака сертификати амал қилишини тугатишга йўл қўйилмайди.
Қарорга кўра, Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхати (Рўйхат) юритилади.
«Таваккалчиликни таҳлил қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида аниқланадиган, йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 1 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) ихтиёрий тугатилганда рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларининг солиқлар бўйича хулосалари солиқ органлари томонидан тан олинади.
2021 йил 1 январдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтида «солиқлар ва солиққа тортиш» ҳамда «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» йўналишлари бўйича 4-курс бакалавриати ўқув дастурларига «солиқ маслаҳати» фани киритилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадан имкон қадар тезроқ хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувга рози бўлишни талаб қилмоқда, деб ёзади Politico.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.