Молдовада тартибсизликлар уюштиришда айбланган етти киши судланди

Молдовада тартибсизликлар уюштиришда айбланган етти киши судланди

Молдовада 2023 йил мартида Кишинёвда оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўрганликда айбланиб ҳибсга олинган етти нафар эркак судланган.

Бу ҳақда Молдова Бош прокуратураси маълум қилди.

«Буюкани сектори Кишинёв суди ҳукми билан оммавий тартибсизликларни тайёрлашда айбланган етти нафар шахс ярим ёпиқ жазони ижро этиш муассасасида ўташ учун уч йилдан уч йилу беш ойгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди», — дея хабар беради «РИА Новости».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!