Михаил Подоляк: "Ядро уруши хавфи йўқ"

Михаил Подоляк: "Ядро уруши хавфи йўқ"

Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг Испаниянинг "20 minutes" нашрига маълум қилишича, Украинага Россия қўшинларининг таъминот йўлларини тўсиб қўйиши учун 150-200 км масофага учадиган ракеталар керак.

"Биз улар бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз, лекин улар мавжуд бўлгандагина тасдиқлаймиз. Бизга 350 дан 450 тагача танклар бўлган камида иккита бронетранспортёр бригадаси керак, улар ёрдамида биз тезда босиб олинган ҳудудларга кириб, уларни озод қилишимиз мумкин", — дея таъкидлади Подоляк.

Подоляк Испания газетасига берган интервьюсида, шунингдек, Киев ядро уруши хавфини кўрмаётганини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия ўз ҳудудидан ташқаридагиларни ўлдиришга тайёр, бироқ Россия раҳбариятининг ўзи ўлишни истамайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!