Михаил Мурашко Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди

Михаил Мурашко Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони билан тақдирланди

Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳамкасби Михаил Мурашкога "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонини топширди.

"Михаил Мурашкога кўкрак нишони икки мамлакат ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун берилди", дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон – Россия халқаро соғлиқни сақлаш форумида бир гуруҳ россиялик ҳамкорлар ҳам "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!