Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ, ушбу мамлакат ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган "С" ва "В" гепатитига қарши дори воситаларининг жорий йилдаги навбатдаги туркуми мамлакатимизга юборишга келишилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Унга кўра, Миср томони 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) "С" гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир" ҳамда "В" гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларини инсонпарварлик кўмаги сифатида Ўзбекистонга тақдим этади.
Куни кеча "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик кўмаги сифатида ажратилган "С" гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг 2024 йилдаги учинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Жами 12 дона қутида 6720 та «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати мамлакатимизга 2023 йил давомида "С" ва "В" гепатитларига қарши умумий қиймати 696 минг АҚШ долларга тенг бўлган дори воситаларини тақдим этган.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.