Миср Исроилга таҳдид қилмоқда

Миср Исроилга таҳдид қилмоқда

Миср Исроил қўшинлари Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига юборилса, Исроил билан Кемп-Девид келишувларини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда, деб хабар қилмоқда AP Миср расмийларига таяниб.

Аввалроқ Jerusalem Post газетаси Исроил мудофаа вазири Ёав Галлант Исроил аскарларининг навбатдаги нишони Ғазо ва Миср чегарасидаги Рафаҳ шаҳри бўлишини маълум қилгани ҳақида хабар берган эди.

Шу пайтгача ҳарбийлар Миср расмийларини ғазаблантирмаслик учун Рафаҳда қуруқликдаги қўшинларни қўллашдан қочади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!