Мирзо Кенжабек: «Президент девонида ишлаган йилларимни хижолатли давр деб биламан» (видео)

A A A
Мирзо Кенжабек: «Президент девонида ишлаган йилларимни хижолатли давр деб биламан» (видео)

Kun.uz сайти жамият, адабиёт, хусусан, ўзбек адабиёти масалаларига бағишланган туркум суҳбатлар лойиҳасини давом эттиради. Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони истеъдодли шоир, моҳир таржимон ҳамда ислом ва тасаввуф таълимотини ўрганган олим Мирзо Кенжабек бўлди.

Видео: Youtube

Мирзо Кенжабек билан суҳбатимиз бугунги ўзбек шеърияти, ижодкорнинг ижод йўлидаги бурилиш сабаблари, қонли Фарғона воқеалари, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган 1989 йил воқеалари, шунингдек, бошқа мавзуларда кечди.

- Шеър – давр овози. Унда одамлар қалбидаги ҳақиқатлар акс этиши керак. Шу маънода бугунги ўзбек жамияти ўзига хос эврилиш босқичида турибди, буни фикрлайдиган киши борки, яхши ҳис қиляпти. Саволим шундай, нега бугун шеъриятимизда мана шу давр руҳи акс этмаяпти? Наҳотки шеърият бугун ўз миссиясини унутган бўлса?

- Шеър ҳақиқатан ҳам давр овози. Лекин у бир даврдагина қолиб кетадиган овоз эмас. У яна олис замонларга ҳам борадиган овоз.

Шеъриятда давр овози акс этмоғи учун аввало муайян бир босқич, тиниқиш, даврнинг инқилоби, эврилиши нималардан иборат эканлигини англаш, уни қалбга сингдириш зарур бўлади.

Агар биз давр руҳини шеъриятда акс эттирмоқчи бўлсак, шошма-шошарликка йўл қўйишимиз ҳам мумкин.

Ўтган мустабид даврдаги каби адабиёт ва шеърият ноғора, ижодкор эса ноғорачига ўхшаб қолиши керак эмас.

Адабиёт ҳақида гапирганда фақат шеърият эмас, насрий ижод ҳақида ҳам тўхталиш лозим. 

Бир неча ой аввал Фанлар академияси томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида Чингиз Айтматов ижодига бағишланган конференция ўтказилди.

Ўша тадбирда гапирилган гаплар фақат ўзбек минбарида эмас, балки жаҳон минбарларида гапириладиган гаплар бўлди. Масалан, академик Бахтиёр Назаров Чингиз Айтматов асарларидаги моҳият нақшбандия тариқатининг улуғ арбоби ҳазрати шайх Юсуф Ҳамадонийнинг ғояларига мувофиқ эканлигига далиллар келтирди.

Атоқли олим Иброҳим Ғофуров адиб ижодидаги оламшумул мавзулар ҳақида гапирди. Ёки Аҳмаджон Мелибоев Чингиз Айтматов ижодидаги уруш ва тинчлик мавзулари тўғрисида чиройли фикрларни билдирди.

Камина ҳам ўша тадбирда Чингиз Айтматов ижодидаги маърифий мавзулар ҳақида ўз қарашларини билдирди. Чиндан ҳам, адиб Қуръони Каримдаги баъзи оятларни ўқимаган бўлиши мумкин, аммо Чингиз оға ижодида ўша ояти карималарга мувофиқ келадиган баъзи сўзларни мисол келтириш мумкин.

Демак, адабиётнинг моҳиятини англамоғимиз учун бизга маълум давр керак бўлади. Чингиз Айтматовнинг вужуди ҳозир йўқ бўлиши мумкин, лекин у киши ўз асарлари билан бизнинг ҳаётимизда иштирок этиб юрибди.

Юқорида айтганимиздек, шеъриятни давр овози дедикми, бу овоз ўша даврга қарсак чаладиган, уни олқишлайдиган, унинг мафкурасини бугун мақтаб эртага танқид қиладиган ўйинчига айланиб қолмаслиги керак.

Бу овоз йиллар, асрлар давомида халқ билан яшайдиган эркин овоз бўлиб қолиши керак, деб ҳисоблайман.

- Мирзо Кенжабек – бир пайтлар ўзбек шеърияти оламига ёниб кириб келган, ўзининг оловли шеърлари билан (турли мавзуларда) кўпчиликнинг меҳрига, ҳурматига сазово бўлган шоир. Ижодингиз гуркираган шундай йиллардан бирида сиз Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида иш бошлагансиз. Аммо бу лавозимда кўп ишламагансиз. Балки сиз ўша муҳитдан излаганингизни тополмагандирсиз, балки сизни ўша жойга чақирилишингиздан кутилган миссия бажарилмагандир, лекин мени булар эмас, бошқа нарса қизиқтиради.

Нега ўша лавозимдан кетгандан кейин ижоддаги ўз услубингизни бутунлай ўзгартириб маънавий-маърифий йўналишда ижод қила бошладингиз? Бундай кескин бурилишнинг сабаблари нималар эди?

- Раҳмат, сизнинг бу кузатишларингиз мени албатта, таажжублантирди. Тўғрисини айтай, Президент девонида ишлаган йилларимни ўзим учун шараф деб ҳисобламайман. Бу мен учун хижолатли бир давр эди.

Менинг хижолатли даврим эди. Нима учун? Мен партия, сиёсат мактабини кўрмаган йигит бўлганман. Бизда кўпроқ бетгачопарликка ўхшаш, ҳаётнинг качиликларини юртнинг каттасига очиқ-очиқ айтишга ўхшаган ҳоллар кўп бўлардики, бу сиёсий доирада етишган шахсларнинг одобига унчалик мувофиқ келмас эди.

Мен у ерда ўз муҳитимни тополмадимми? Бундай демаган бўлардим. Девон ўз номи билан малакатни бошқарадиган марказ. Лекин мен ўзимни амалга оширолмаган ишларимдан хижолатдаман. Хўш, нега менда чекинишга ўхшаш ҳолат бўлди ёки шеърларимда маърифий руҳ пайдо бўлди?

Ўша даврда ҳазрати имом Бухорийнинг «Ал-Жоме ас-Саҳиҳ» китоби менинг муҳаррирлигимда нашр этилди. Асарнинг моҳияти, буюклиги ва руҳий қамрови ҳаётимда жуда катта бурилиш ясади.

Ўтган улуғларимиз, масалан, мавлоно Жалолиддин Румий ҳаётидан бир мисол: У киши ҳазрат шайх Шамс Табризийни топгунга қадар бошқа бир даврни яшадилар ва у кишини топгач бошқа босқичдаги даврни яшади, деган сўзлар тасаввуф китобларида келади.

Мен ҳам Аллоҳ насиб этиб, нақшбандия сулукининг руҳидан баҳраманд бўлдим, бу эса менинг руҳониятимда баъзи бир ўзгаришларга олиб келди.

Бундан ташқари, очиқ айтиш керак, ўзимни оқ қилиб кўрсатиш учун гапирмаяпман, лекин кўп ҳаётий нарсалардан кўнглим қолган. Хўш, биз нега қўлимиздан келадиган нарсаларни қилишга қодир бўлмадик? Нима бизни маҳдуд бўлиб яшашга мажбур қилди? Ўзимизни жамиятдан олиб қочишга нима мажбур қилди? Биз бошимизга сиёсий тўқмоқ тушади деган қўрқув билан қачонгача яшашимиз мумкин?

Жамиятдаги ноҳақлик бўлиб туюлган ана шу нарсалар, одамлар орасидан душман қидириш кайфиятлари мени халқ тили билан айтганда “қўлни ювиб қўлтиққа уриш”га мажбур қилди.

Бу нарсаларга аралашмаган маъқул экан, деган фикрга келдим.

Бир инсоннинг қалб озодлиги билан яшаши, ўз руҳий ҳуррияти билан яшаши, ўз озод сўзи билан яшаши қийин бўлган шароитларда баъзан инсон ўз-ўзига биқиниб, ўз-ўзига чекинадиган ҳолатлар ҳам бўлади.

Мен ўша даврларда “Дунё сизникидир” сарлавҳаси билан баъзи дунёдорларга атаб бир шеър ёзганман. Мана шу шеър балки менинг моҳиятимни очишга хизмат қилар.

Дунё сизникидир, киринг қатига!

Менинг озуқамдир хўрлик, ҳақорат.

Мен элнинг муборак маломатига,

Қутлуғ таънасига қилгум таҳорат.

На дўст, на қўлловчи бирор кишим бор,

Қиёмат кун каби муҳтожман Ҳаққа.

Дунё сизникидир, нима ишим бор,

Гарчанд оғриқларим етгай суякка.

Борлиқ сизникидир, ястанинг ийиб,

Дод демам ҳеч аҳли олам дастидан.

Сўзлагим келса гар, дунёни қўйиб,

Сўзлайман ё осмон, ё ер остидан.

Қулоқни келтиринг, майли, қоматга,

Бордир на даъвомиз, на дил комимиз.

Халал берса сизнинг истиқоматга,

Битсин шуҳратимиз, ўчсин номимиз.

Қани, ким кияркан йўқлик абосин,

Иброҳим Адҳамдек, жазб этиб висол!

Ул ечиб дунёю давлат либосин,

Охират хирқасин кийгани мисол!

Бу борлиқ, бу кибор ҳаловат, ҳавас

Сизгадир, ишратлар, бахмал, барқутлар.

Бас, энди англадим, менга керакмас,

Намруд, Фиръавндан қолган сарқитлар.

Дунё сизникидир, мана – қуруқ тан,

Менга ўлимнинг ҳам йўқдир зиёни.

Бу моддий дунёда мен йўқман, зотан,

Бўшатиб берганман сизга дунёни!..

-        Шаҳид сафдошларинг қабри нур бўлгай,

Ҳақнинг қотилларга қаҳри зўр бўлгай.

Агар тадбир устун, юрак тош бўлур,

Бу ёвуз найранглар бир кун фош бўлур.

Мирзо ака, мен 1989-1990 йилларда Фарғона воқеалари таҳлилига бағишланган “Фитна санъати” номли мақолангиздан ўрин олган шеърингизни ўқидим. Нима дейсиз, шеърда айтганингиздек, Фарғона воқеалари ўзининг асл юзи билан фош бўлдими?

- Бу савол мен учун жуда муҳим. Мен ўша пайтда “Фитна санъати” номли мақола ёздим. Бугун мана шу воқеаларнинг қисқа моҳиятини айтишга зарурият бор. Чунки ўзбек ва месхети турк халқлари ўртасига совуқчилик солган бу қонли воқеалар ҳали асл юзи билан фош бўлгани йўқ.

Ўша пайтда бу мақола давр эҳтиёжи билан катта шов-шувларга сабаб бўлди. Ҳатто бошқа тилларга ҳам таржима қилинди.

Мен бу ерда икки буюк туркий халқнинг шони шарафини ҳам эслаб ўтишим керак.

Бу воқеа шундай бўлганки, ўша пайтда Россия қишлоқ хўжалиги соҳаси жуда оқсаб қолган.

Ҳатто Россия газеталарида ҳам ёш рус йигитларида ер туйғуси қолмади, дея кўплаб танқидий мақолалар чоп этилганди. Булар сал катта бўлиши билан ўзини шаҳарга урадиган бўлиб қолди, натижада қишлоқ хўжалиги оқсаб қолди.

Кейин рус олимлари ва маданият арбобларининг 1989 йилнинг декабрида ўтган «Қайта қуриш ва Россия тақдири» деб номланган илмий-назарий конференцияси рус халқига мурожаат қабул қилди ва бу даъватни «Миллат бешигини қайта тиклайлик» («Возродим колибель нации») сарлавҳаси билан матбуотда чиқаришди.

Анжуман мурожаатида, асрлар давомида улуғ рус элати, кейинчалик эса миллати асосий қисмининг машғулоти деҳқончилик бўлиб келгани таъкидланади, истовчилар ўз туғилган қишлоқларига қайтиб, хўжалик юргизишлари учун шароит яратиб беришга совет ҳукумати даъват этилади.

Булар билан иш битмади. Натижада улар бошқача йўл тутишга мажбур бўлишди.

Улар турли мамлакатларнинг расмий газеталарида Россиянинг бўшаб ётган қишлоқларига «деҳқон керак», «бузоқбоқар керак», «молбоқар керак» деган эълонлар ёзишди.

Ана шу чорловларга жавобан «ишчи қўллари бисёр бўлган» Фарғона водийсидан, Наманган вилоятининг аҳоли зич жойлашган туманларидан юзга яқин оила РСФСРнинг Киров вилоятидаги бўм-бўш хўжаликларига кўчиб кетди. Аммо уларнинг кўпчилиги яна ўз юртига қайтиб келди.

Охир-оқибатда қишлоқ хўжалигини тиклаш учун бир меҳнаткаш халқ керак бўлди. Бу меҳнаткаш халқ Ўзбекистонда тинч-тотув яшаётган месхети турклар эди.

Уларни Россияга тинч йўл билан кўчириб кетишнинг иложи йўқлиги туфайли сценарий қилиниб, сценарийга кўра, икки халқ ўртасида совуқчилик тушириш режа қилинди.

Ўша сценарий бўйича миллий матбуот маркази ҳам ташкил қилинди. Бу марказ фақатгина икки халқ ўртасига совуқчилик солиш, қўрқитиш, ёлғон ахборот тарқатиш ва уруш оловини кучайтириш вазифасини ўтади. Унга маҳаллий, ҳақиқатпарвар журналистлардан бирортаси киритилмади.

Охир-оқибатда бу воқеалар Бўка ва Пискентда ҳам қайтарилди. Шу фитна сабаб месхети туркларнинг қолган-қутганини ҳам кўчириб кетишга ҳаракат қилинди.

«Кулфатда қолган туркларнинг РСФСРнинг саккиз вилоятига кўчириш режалаштирилгани», турклар эса бир вилоятга, кейин ҳатто уч вилоятга кўчирилишни илтимос қилганлари, шунга қарамай, уюшиб яшашларига йўл қўймай, «бир қанча марказий областларга кўчиришга қарор қилингани» ва турли хўжаликларга тарқатиб юборилгани бунга далолат эмасми?

Мен шу ўринда бир воқеани эслайманки, қўқонлик Абдулмажид Исоқов домла Москвадан поездда келаётганда месхети турклар билан бир купеда кўришиб қолади. Шунда уларнинг ўзлари эътироф қилишадики, бизни ишлатиш учун олиб кетишган экан, биз билмаган эканмиз. Сизлар биздан, биз эса сиздан хафа бўлмайлик деган экан.

Демоқчиманки, бу биродар халқ ўзининг нима учун кўчириб кетилганини кейинчалик бўлса-да яхши англаган, аммо бизда бу тўполон, урушлар нега чиқарилганини ва шу орқали икки халқ бадном қилингани етарли англангани, фош қилингани йўқ.

Ўша тўполонларда ўз ҳуқуқларини талаб қилган Қўқон йигитлари ҳақида ёзилган шеърни эслаб ўтдингиз. Агар ўша давр манзарасини эслаш лозим бўлса, «Қўқон йигитларига» деган шеър билан суҳбатимизни бу қисмини якунласам.

Қўқон йигитларига бағишлов

Ўкинманг, бағри қон биродарларим,

Қаддингизни ростланг, тинсин оҳингиз.

Озод авлодларга саждагоҳ бўлур

Ҳақиқат майдони – қатлгоҳингиз!

Сизни ўққа тутган ваҳший тўдалар

Бу кун дўст аталар, одил аталар.

Лашкари, қуроли борларга чиданг,

Устуни қулаган осмон оталар!

Айбингиз – ўзликни таниганингиз,

Хато – адл бор деб санаганингиз.

Гуноҳ – ҳаққингизни сўраганингиз,

Энг улуғ айбингиз – зўр эканингиз!

Ўлган ҳар жон билан сиз ҳам ўлдингиз,

Мен ҳам тирик туриб бурда-бурдаман.

Фарёдим ўликлар фарёди ҳамдир,

Мен – қабр ичидан келган мурдаман!

Ўкинманг, бағри қон биродарларим,

Нидоси ярадор ўлмас дардларим!

Сизга ўқ отганлар нидони отди,

Ҳақиқатни отди, Худони отди.

Шаҳид сафдошларнинг қабри нур бўлгай,

Ҳақнинг қотилларга қаҳри зўр бўлгай.

Агар тадбир устун, юрак тош бўлур,

Бу ёвуз найранглар бир кун фош бўлур.

Ўкинманг, бағри қон биродарларим,

Қаддингизни ростланг, тинсин оҳингиз.

Озод авлодларга саждагоҳ бўлур

Ҳақиқат майдони – қатлгоҳингиз!..

Шоир Мирзо Кенжабек суҳбат давомида шунингдек, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган 1989 йил воқеалари, нафс тарбияси, эътиқодсизлик ва мутаассиблик ўртасидаги оралиқ нима бўлиши, давлат тили тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.