Мирзиёев: "Йўл, сув, қурилиш, тиббиёт, мактабгача таълим соҳасида коррупцияга йўл қўйиляпти"

Мирзиёев: "Йўл,  сув,  қурилиш, тиббиёт,  мактабгача таълим соҳасида коррупцияга йўл қўйиляпти"

Айни вақтда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича Президент видеоселектор ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев:

- 27 йил давомида тадбиркорлар кўп қийноқларга,  текширувларга учраган,  қамалганди. Бу ҳолат мени қийнарди,  армоним бўлган. Биринчи кундан бошлаб одамларни инсофга чақириб,  ҳамма текширувларни тўхтатиб қўйганимизни одамларимиз,  тадбиркорларимиз сезяпти. Лекин кўп жойларда йўл,  сув,  қурилиш, тиббиёт,  мактабгача таълим соҳасида коррупцияга йўл қўйиляпти.  Пешона теримиз билан мана шундай оғир ва таҳликали замонда, коронавирус пандемияси пайтида иқтисодиётимизни барқарор қилиш,  бир сўм пулни топиб халқимизга етказиш бўйича жуда катта ҳаракатлар қиляпмиз. 

... Ўзингизга (вилоят, туман, сектор раҳбарларига қарата) савол беринглар,  шундай пайтда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш азоб эканлигини тушуняпсизларми? 

Қонун устувор,  жазо муқаррар бўлади!

Бугун ҳам (хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун) 500 миллион доллар ажратиляпти. Бу лойиҳалар ортидан неча минг янги иш жойи ташкил қилинади дегани. Одамларга манфаат бўлмаган жойларга пулларни сарфлашга йўл қўйилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!