Мирзиёев ва Раҳмон Ўзбекистон элчихонасининг янги биносини очишди

Мирзиёев ва Раҳмон Ўзбекистон элчихонасининг янги биносини очишди

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биносини расман очиш маросими бўлиб ўтди.

Раҳмон ва Мирзиёев дастлаб рамзий лентани тантанали равишда кесиб, сўнг элчихона мажмуасига ташриф буюриб, олий мартабали меҳмонлар китобига имзо чекишди.

Сўнгра элчихона биносининг очилиши ва давлат раҳбарларининг ташрифи шарафига Тожикистон ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янгради.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 22 октябрда ўрнатилган.

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси элчихонаси, Тошкент шаҳрида Тожикистон Республикаси элчихонаси фаолият кўрсатмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!