Tashkent City’даги Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлар форуми — 2020» доирасида 18 декабрь куни «Тошкентнинг маданий ва туристик қиёфаси – 2030» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда бир қанча вазирлик раҳбарлари форум иштирокчиларининг саволларига жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июнь ойида Олмазор туманида бўлиб ўтган мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Тошкент халқаро Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосарлигига номзод сифатида таклиф этилганди. Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Саидакбархон Акбаров Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
«Дарё» мухбири Миролим Исажоновнинг хабар беришича, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам ёшлар томонидан йўлланган саволларга ўз муносабатини билдирди. Хусусан, 23 ёшида ҳукумат қарори билан Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Саидакбархон Акбаровнинг орадан ҳеч қанча вақт ўтмай нима сабабдан лавозимидан кетганига изоҳ берди.
«У йигитимиз ишга жуда яхши киришди. Бу жуда катта лавозим ва катта масъулият талаб қилади. Бундай лавозимда ишлаган одам бутун вақтини ишга бағишлаши керак. Саидакбархон ҳали дипломга эга эмаслиги учун ўзи бу лавозимдан кетишини айтди. Диплом олиши кераклигини ва ўзини бизнесда синамоқчи эканини таъкидлаб, қўйиб юборишимизни сўради.
Ташкилот раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаш учун жуда катта тажриба керак. Саидакбар учун бу тажриба бўлди. Биз унга қўлдан келганча ёрдам бердик. Аммо унинг ўзи бу лавозимдан хоҳиши билан кетишни сўради», – деди Абдуҳакимов.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.