Мирза Азизовнинг Зангиота шифохонасидан норози бўлиб ёзган мактуби эълон қилинди

A A A
Мирза Азизовнинг Зангиота шифохонасидан норози бўлиб ёзган мактуби эълон қилинди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 16 апрель куни ўзбек киноси ва театрининг забардаст актёри, Муқимий номидаги мусиқали драма театри директори, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов коронавирус хасталигига чалиниб, вафот этди. Актёр бунгача Тошкент вилояти Зангиота туманидаги коронавирус беморларини даволашга ихтисослашган шифохонада даволанаётган эди. Икки ҳафтадан ортиқ ушбу шифохонада ётиб, соғайиш ўрнига аҳволи оғирлашган Мирза Азизов ўлимидан бир неча куни аввал шифохонадаги муҳит ва шароитлардан шикоят қилиб, Ўзбекистон кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаевга кўмак сўраб, мактуб йўллагани маълум бўлди. Бу ҳақда qalampir.uz ёзмоқда.

Шуҳрат Ризаев Мирза Азизовнинг вафоти олдидан ёзган мактуби ҳақида кеча, 21 апрель куни “Ҳуррият” газетасида чоп этилган мақоласида сўз юритган.

“Ўнинчи апрель куни тушдан кейин қўл телефонимга қайта-қайта қўнғироқ бўлди, хабар юборилди. Очсам, Мирзахондан хабар: “Ассалом алайкум Шуҳрат акажон! Менга кўп ёрдам бергансиз, яна бир ёрдам қилинг. 18 кундан бери коронавирусга чалиниб, Зангиотада ётибман. Саккиз кишилик хонада – “Ачавот”даман гўё. Шовқин, бақир-чақир ичидаман. Кетиб қоладиганга ўхшайман. Бирон раҳбарларимизга айтинг, мени шароити тузукроқ жойга ўтказиб беришсин, аёлимни чақиришсин, менга Тожибар ўзи қарамаса, бошқа биров қаролмайди. Жон ака, акалик қилинг!”, деган Шуҳрат Ризаев марҳумнинг шикоятларини ёдга олиб.

Мақолада ёзилишича, Шуҳрат Ризаев марҳумнинг хабарини ўқиб, Ўзбекистон Президентининг соҳага масъул маслаҳатчисига қўнғироқ қилган. Маслаҳатчининг аралашувидан сўнг, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов яхши шароитли алоҳида хонага олинган. Аммо ўша кунлар санъаткорнинг қанд касали сабаб вазият ниҳоятда хатарли тус олиб бўлган.

“Титраб кетдим. Дониёрнинг бевақт ўлими алами аримай, бу хабар келиб турибди. Тўрт-беш ой олдин ўзим ҳам шу “тождор балои зарра”га дучор бўлганим   ва йигирма кундан ортиқ ҳадик-хавотирда азобли ўйларни бошимдан ўтказганим учун Мирзахоннинг фарёдини ичдан ҳис қилдим. Вазиятни англаб, Президентимизнинг шу соҳаларга масъул маслаҳатчисига қўнғироқ қилдим. У киши бехабар эканини билдириб, дарҳол Зангиотадаги касалхона бош врачини излашга тушди. Шукурки, шу аралашувдан сўнг икки соатларга етиб-етмай хабар келди — Мирзахонни яхши шароитлик алоҳида хонага олишибди, аёлини чақиртиришибди. Кечроқ ўзи яна телефон қилиб, миннатдорлик билдирди. Мен “бошидан ўтказган табиб” деганларидек, ўз “тажрибам”ни айтиб, кўкрагини ерга қаратиб ётишини тайинладим. Мирзахон шу алп гавдасига боладай содда, беғубор, ишонувчан, ҳаммага яхшилик соғиниб юрадиган самимий йигит эди. Айтганларимни қилибди. Аммо ўша кунлар ҳарорати кўтарилиб, ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, боз устига қанд касали бор экан, у билан қўшилиб, вазият ниҳоятда хатарли тус олган…

Тожибар телефон қилади, йиғлаб туриб “Ака, Мирзакамни опқолайлик, аҳволлари жуда оғир, врачлар ҳам умидли гап айтишмаяпти, қандлари 27 га кўтарилибди, ўпка нафас олиши 66 га тушиб кетибди. Шундаям мени аппаратга солишмасин, бўғилиб кетяпман шундоқ ҳам, деб турибдилар…” Соат тунги ўнлардан ошган. Кимга дод деб бораман, шу пайтда… Охири, қўл телефон рақамини топиб, яна бир катта раҳбарларимиздан бирига қўнғироқ қилдим. У номини айтишим биланоқ, “хабарим бор, ҳар соатда бизга ахборот бериляпти, биз Самарқанддамиз, Соғлиқни сақлаш вазири ўша касаллардан бевосита хабардор бўлиш учун Тошкентга қайтиб кетдилар, Президентимиз шахсан ўзлари назоратга олганлар, барча чоралар кўриляпти, аммо касалнинг аҳволи ўта оғир” деди.

Тожибарга қўнғироқ қилдим, айтдим бўлган гапларни, у овозли хабар ёзиб, шу гапларни Мирзакамга эшиттирайлик, далда бўлади деди. Мирзахоннинг саломатлиги шахсан олий раҳбарнинг назоратида эканини айтиб, овозли хабар юбордим. Эртан бориб, шифокорлари билан учрашишни режалаштирдим. Бироқ афсус, минг афсуски, эртаси – 16 апрель куни ўлим муждаси келди”, деб ёзади Ризаев.

Муаллифга кўра, марҳум Мирза Азизов Қашқадарё сафарида коронавирус дардига дучор бўлган. Қайтгач эса оила аъзолари ҳам касалланган.

“Фатҳулла Маъсудов Хоразмга, Мирзахон эса Қашқадарё сафарига бориб келиб, шу дарди бедавога дучор бўлиб ўтдилар. Ҳамсафарларининг айтишича, Қашқадарёда далаю даштни кезиб, ҳатто боғчаларгача бориб учрашувлар ўтказилибди. Мирзахон ўзи Тошкентдан кетишда бироз хасталаниб турган экан. Сафарда хуруж зўрайиб, поездда кела-келгунча ҳарорат оловида ёнган. Келгач, бу газанда вирусни аёлию болаларига ҳам юқтириб, бутун оила ичи билан Зангиотадаги касалхонага тушган”, дейди Ризаев актёрнинг шифохонага тушгунча ўтказган кунларини хотирлаб.

Шуҳрат Ризаев мақолада санъат ва маданият соҳаси вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими қониқарсиз ҳолатда эканига ҳам тўхталиб, коронавирус блаосидан вафот этган санъаткорларни эслаб, шундай дейди:

“Хўш, бунинг савол-жавоби борми? Маънавият, маданият, санъат аҳлини мунтазам ижтимоий ҳи­мояда сақлайдиган тизим борми ўзи?! Юртбошимиздан барча аҳли адабиёт ва санъат дилдан миннатдорки, мамлакатимизда бу соҳалар ривожига фавқулодда имкониятлар яратилмоқда, олий фармону қарорлар қабул қилиниб, муҳташам муассасалар барпо этилмоқда. Аммо “шундай Ватанимиз бўла туриб”, ўшандай гўзал муассасаларни обод этгувчиларга қуйида эътибор ўшандайми? Наҳотки беистисно ҳар куни телевидение каналларининг камида тўрт-бештасида турли сериал ва кўрсатувларда чиқиб турган, бугун Республика аҳлига таниқли қиёфани зангиоталик шифокорлар таниёлмаган бўлса? Жилла қурса, кўздаги адабиёт-санъат аҳлини кўз қорачиғидек асраб билайлик. Ўзбекнинг онаси Фармонбибининг Соттихон келини Дилбар Икромоваю Абдурайим Абдуваҳобовдек “шум бола”сини, Фатҳулла Маъсуду Мирза Азизовини яна қачон туғаркин-а?!”

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ артисти, Муқимий номидаги мусиқали драма театри директори Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Эрон Исроилнинг юқори лавозимли амалдорини ўлдирди

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Эрон АҚШ денгиз флоти учун бенуқсон "қирғин зонаси" яратиб кутмоқда

Бунинг аниқ сабаби бор – бу Эроннинг ассиметрик уруш орқали АҚШни мағлуб этиш бўйича узоқ йиллик стратегиясидир.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

Туркияда Украина томонидан Россияга қарши ишлатилган дронлари топилди

Дрон маҳаллий аҳоли томонидан топилган ва улар бу ҳақда расмийларга хабар беришган

Трамп Эронга 48 соат вақт берди

Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social платформасида хабар қолдирди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.

Исроил Эроннинг “Басиж” кучлари разведка бўлинмаси бошлиғи йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил армияси матбуот хизматининг хабар беришича, Теҳронга зарбалар чоғида “Басиж”нинг разведка бўлими бошлиғи Исмоил Аҳмадий йўқ қилинган.

Францияда ИШИДнинг язидийларга қарши геноциди бўйича илк ҳукм чиқарилди

Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига салбий таъсир қилмоқда

2026 йилги World Happiness Report 2026да таъкидланишича, ижтимоий тармоқлар ёшлар фаровонлигига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Financial Timesнинг хабар беришича, Эрон санкциялар енгиллаштирилмас экан, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда.

Эрон ҳужумлари натижасида Қатарнинг суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватининг 17 фоизини 3–5 йилга ишдан чиқди — Reuters

Бу йилига 20 млрд долларгача йўқотишларга олиб келади", дея хабар бермоқда агентлик.

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Европа Иттифоқининг икки давлати Украинага кредит беришни тўхтатиб қўйди

Венгрия ва Словакия Европа Иттифоқининг Украинага 90 миллиард евро ажратиш тўғрисидаги қарорига тўсқинлик қилишди.

Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қирғизистонда собиқ ДХХ раҳбарининг қариндоши қўлга олинди

Орунбековнинг таъкидлашича, Камчибек Ташиев лавозимни тарк этганидан сўнг бундай амалиётлар тўхтаган ва корхона омборларида катта ҳажмда бензин тўпланиб қолган.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди