Мирзо Улуғбек тумани халқ таълими бўлимининг ижтимоий фанлар методисти Наргиза Эркиновна Рустамова ҳамда туманнинг барча ижтимоий фанлар ўқитувчилари билан биргаликда “Январь – тарих ва ҳуқуқ фанлари ойлиги”нинг якуний фестивали Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва қизиқарли ташкил этиш ниятида 5 та ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида “Янгиланаётган Ўзбекистон” шиори остида “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида Ўзбекистон тарихига оид ҳунармандчилик, кулолчилик буюмлари, тарихий асарлар, қўлёзма асарлар, тарихий давр ҳақидаги бадиий ва илмий асарлар, деворий газеталар, тарихий суръатлар, тарихий кийимлар ҳамда тарихий шахслар, алломаларнинг портретларидан иборат кўргазмалар ташкил этилди. Мирзо Улуғбек халқ таълими бўлимининг ижтимоий фанлар методисти Н.Э.Рустамова томонидан Президентимизнинг 2020 йил Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, хусусан, мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотларнинг ижтимоий тараққиётимизга таъсири ҳақида тадбир иштирокчиларига фикрлар билдирди. Тадбирда туман тассаруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар Ўзбекистон тарихига оид тарихий даврлар яъни 1. IX-XII аср – “Шарқ ўйғониш” даври, 2. XII-XV аср – “Буюк Сулолалар” даври, 3. XVI-XVII асри – “Хонликлар даврининг юксалиши”, 4. XIX-XX аср – “Маърифатпарварлар” даври, 6. Мустақил Ўзбекистон – “Миллий юксалиш сари” даврларини саҳна кўринишлари орқали ёритдилар. Шонли тарихимизнинг энг ёрқин даврларидаги тарихий воқеалар Маҳмуд Ғазнавий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Нодирахоним, шоира Увайсий, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон ва Маҳмудхўжа Беҳбудий образлари сиймосида гавдалантирилди. Саҳнавий кўринишлар иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган куй ва қўшиқларга уланиб кетди. Шу даврлар бўйича видеотақдимотларни ҳимоя қилдилар. Тадбир бошланганидан тугагунча “Тарихий обидалар тасвири” йўналишида жараённинг ўзида рассом-ўқувчилар расмлар чизишди. Фестивал сўнггида иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар “Энг яхши тарихий давр видеотақдимоти”, “Энг яхши тарихий давр ёритилган саҳна кўриниши”, “Энг яхши тарихий обидалар тасвири” номинациялари бўйича тақдирландилар.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.