Миллий спорт ўйинлари – умрбоқийдир

Миллий спорт ўйинлари – умрбоқийдир

2024 йил 18 март куни Тошкент давлат Иқтисодиёт университети «Молия» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан «Кафедра ҳафталиги» доирасида «Миллий спорт ўйинлари – умрбоқийдир» тадбири ташкил қилинди.

Миллий спорт ўйинлари – умрбоқийдир

Наврўз байрами арафасидаги тадбирда кафедра ўқитувчиси У.Ўроқов, И.Жуманиёзов, М.Шарапова, Ш. Фозилчаев, Й.Ахунова, М.Абдуллаева, Н.Анваров томонидан университет ётоқхонасида турувчи талабалар ўртасида шахмат, шашка ва бошқа миллий спорт турлари бўйича кичик мусобақа ташкил этилди.

Миллий спорт ўйинлари – умрбоқийдир

Миллий спорт ўйинлари – умрбоқийдир

Мусобақалар якунида кураш ва дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Жаҳон ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби Шуҳрат Арслонов билан талабалар ўртасида учрашув ўтказилди. У ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг соғлом ҳаёт кечиришларини таъминлаш бўйича ўзининг амалий маслаҳатларини берди.

Мадинабону Абдуллаева,
Тошкент давлат Иқтисодиёт университети Молия кафедраси ўқитувчиси, илмий тадқиқотчи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!