Идора матбуот хизматига кўра, делегация аъзолари 12 июль куни Сеулда жойлашган, 6,5 миллион (шундан 844 мингтаси хорижий нашрлар) босма ва электрон китоб фондига эга Корея миллий кутубхонаси ҳамда Йонсей университетининг Марказий кутубхонаси фаолияти, у ерда китобхонлар учун яратилган шарт-шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишди.
Шу куни Л. Тангриев ва Жанубий Корея миллий кутубхонасининг Электрон кутубхонаси директори Ҳюнг Ҳо Ли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Жанубий Корея Эксимбанки томонидан 14,6 миллион долларга молиялаштирилаётган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида амалга оширилаётган «Миллий умутаълим кутубхона» лойиҳаси бу давлатнинг электрон кутубхона тажрибаси асосида яратилаётгани, бу борада кореялик мутахассисларнинг кўмагини алоҳида таъкидлаб, «Кореяга нигоҳ» лойиҳасини янада кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашишни давом эттиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканини билдирилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Бу эса у Украинадаги литий осон олинадиган ягона кон эканлигини билдиради. Мазкур ҳудудда литийдан ташқари тантал, ниобий, бериллий, рубидий ва сезий каби нодир металлар ҳам мавжуд.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.