МИБ вазифасини уддалолмагани учун якунладими? Бюро изоҳ берди

A A A
МИБ вазифасини уддалолмагани учун якунладими? Бюро изоҳ берди

Мана, жорий йилнинг 18 июнь куни Давлатимиз раҳбарининг “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони қабул қилинди.

Мазкур Фармон билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятидаги газ ва электр учун тўловларни қабул қилиш вазифа ва функциялари Энергетика вазирлиги зиммасига ўтиши, ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан кўрсатилган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловларни ундириш механизмини амал оширилиши назарда тутилмоқда.

Бу жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларимизда турли фикр ва мунозараларга сабаб бўлди.

Аслида, биз 3 йил олдинги тарихга назарга соламиз.

Эсингизда бўлса, бундан 3-4 йил аввал ҳам коммунал хизматларнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида идораларга пул тўлардик. Айниқса, дам олиш кунлари гоҳ электр, гоҳ газ идорасидан ё бўлмасам сувга, чиқиндига  пул сўраб бирин-кетин эшик тақиллатиб келишлар ҳам ҳали кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Бундан 3 йил аввал Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши билан ана шу тўловларнинг ҳаммаси битта жойга жамланди.

2017 йил 29 майдаги Президент Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишига, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ижросини таъминлашга масъул бўлган Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.

Мажбурий ижро бюроси қисқа вақт ичида ташкил этилган куниданоқ, жамоатчиликнинг эътиборида бўлди. Амалда электр энергияси, табиий газ (кейинчалик 2018 йилдан бошлаб эса, сув таъминоти) учун тўловарни қабул қилиш, бу соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, суиистеъмолчилик ва ҳисоб-китоб ишларини тартибга солиш, шу билан бирга муқаддам тугатилган Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти бажарган суд ва бошқа орган қарорларини ижросини таъминлашни янги  идора ўз зиммасига олган эди.

Мажбурий ижро бюроси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, Бош прокуратура ҳузуридаги махсус ваколатли орган бўлиб, суриштирув ва тезкор қидирув фаолиятини амалга ошириш ваколатига ҳам эга ҳисобланади.

Бюрода ҳуқуқбузарликларни фош этиш, олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган тезкор бўлимлар ҳам фаолият кўрсатади.

Бу эса бу соҳада ҳуқуқбузарликларнинг кескин камайтириб, ҳуқуқбузарликларга муросасиз муносабатда бўлишни тақозо этарди.

Хўш, Мажбурий ижро бюроси ўз вазифасини қандай уддалади?

Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутувчи коммунал соҳа муаммоларига ечим топиш борасида ижобий натижаларга эришилдими?

Биз ушбу саволларга жавоб олиш учун Мажбурий ижро бюросининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Фаррух Тошпўлатов билан боғландик.

— Аввало, иш фаолиятимизни бошлашда — ижро иши, энергия ресурслари билан боғлиқ барча ҳолатлар тизимли ўрганиб чиқилиб, таҳлил қилинди.

Энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлашда прокуратура тизимида тўпланган тажриба ва ижро интизомидан унумли фойдаланилди.

Белгиланган вазифалар – энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундириш, электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш ҳамда талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, уларни бартараф этиш ва олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатларининг ижросини сўзсиз таъминлаш юзасидан комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ этилди.

Шу боис, кейинчалик Бюро органларига қаттиқ маиший чиқиндилар учун мажбурий тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундириш ҳам қўшимча вазифа сифатида юкланди.

Қисқа вақт ичида суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш, энергия ресурслари бўйича қарздорликни камайтириш борасида ижобий кўрсаткичларга эришилди.

Иқтисодиётимиз равнақи учун муҳим тармоқ бўлган энергия ресурслари соҳасида тўлов интизоми мустаҳкамланди, йиллар давомида тўпланиб келган  тизимли муаммолар ва ҳисоб-китоб ишлари ўз ечимини топди.

Бир сўз билан айтганда, Мажбурий ижро бюросига юклатилган вазифалар амалда бажарилди ва уни эндиликда мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш борасида давлат сиёсатини амалга ошириб келаётган Энергетика вазирлиги зиммаси ўтказиш вақти келган эди.

Шу ўринда қисқа бўлса-да, Бюро органлари томонидан тўлов интизомини мустаҳкамлаш йўлида қилинган ишлар тўхталсак.

Мисол учун: Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 94,3 трлн. сўм ундирилди (шундан электр энергияси – 45,8 трлн., табиий газ – 46,1 трлн., ичимлик суви – 1,9 трлн., маиший чиқинди – 0,4 трлн.).

Ўтган давр ичида энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳамда талон-торож қилиниши билан боғлиқ 1,2 трлн. сўмлик зарар аниқланиб, 1046 та жиноят иши қўзғатилган.

Бюро фаолиятини бошлаган вақтдан буён долзарб масалалардан бири бу албатта, нореал, яъни асоссиз қарздорликлар ҳисобланишининг олдини олиш долзарб масала эди. Бу йўналишда Бюро органлари фаолиятини бошлагандан ҳозирга қадар 1 трлн. 344 млрд. сўмлик нореал қарздорлик бўйича 244 та жиноят иши қўзғатилди.

Фойдаланилмаган энергия ресурслари учун истеъмолчиларга асоссиз қарздорлик ҳисобланиши ҳолатлари бўйича Бюро органлари томонидан 1 трлн. 342 млрд. сўм нореал қарздорлик бўйича жами 146 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Энергия ресурслари соҳасида дебитор қарздорлик 2020 йилнинг 1 июнь ҳолатига 14,1 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан (14,5 трлн.) 385 млрд. сўмга камайтирилди.

Энергия ресурслари истеъмолчилари тўлиқ  инвентаризация қилинди.

Юқорида, биз Бюро органларида сув таъминоти  тўловларни қабул қилиш  ва соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш вазифаси юклатилганини ҳам эсга олган эдик.

Мажбурий ижро бюроси органларига сувдан ноқонуний фойдаланиш, водопровод ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатларининг олдини олиш, сув таъминоти учун тўловларни ундириш вазифаси ҳам юклатилди ва биргина, 2019 йилда сув истеъмоли бўйича қарздорлардан 1,1 трлн. сўм ундирилди. Бу бюро ташкил этилмасдан олдинги кўрсаткичга нисбатан 200 фоиз кўп.

Шу ўринда, энергия ресурслари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳам Бюро ходимларига осон кечмаганини эслаб ўтиш жоиз.

Биргина, ўтган 2019 йил давомида Бюро ходимларига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ 132 та ҳолатлар аниқланиб, айбдорларга қонуний чора кўрилди.

Бюро ташкил этилгандан буён 4 нафар ходимлар ўз вазифасини бажариш вақтида вафот этган, 200 дан ортиқ ходимларга турли даражада тан жароҳати етказилган.

Жорий йилда ҳам Бюро ходимларига қаршилик кўрсатиш билан 14 ҳолат аниқланди.

Бюро фаолиятида асосий муаммолардан бири энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида ундирувларни амалга оширишда, аввало тўлов интизомига амал қилмасдан келаётган аҳоли вакиллари ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишларига қаратилди.

Бироқ юқорида таъкидланганимдек, Бюрога юклатилган вазифалар залвори ишни аста йўлга қўйишга фурсат қолдирмади. Аксинча, дарҳол оёққа туриши шарт қилинди.

Боиси, коммунал соҳа оғриқли соҳаларимиздан бирига айланиб қолган, тушунарлироқ қилиб айтганда тизим “реанимация”га тушиб қолган эди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, МИБга тизимни тезроқ даволаб, оёққа турғазиш талаби қўйилган эди. Шу билан бирга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси ҳам айтарли даражада эмас, ҳаминқадар эди.

Муҳими –  юртдошларимизда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, тўлов интизомига риоя қилиш маданияти шакллана бошлади.

Эндиликда, ушбу вазифалар Энергетика вазирлиги томонидан тизимли равишда олиб борилади, деб ҳисоблаймиз. Чунки кейинги йилларда ушбу вазирликда бир қатор ижобий ўзгаришлар бўлди.

Шу ўринда аҳолимиз яхши билиши лозимки, Мажбурий ижро бюроси зиммасидаги электр, газ ва маиший чиқиндилар учун тўловларни ўз вақтида ҳамда ундириб олиш бўйича вазифалар – Энергетика вазирлигига жорий йилнинг 01 август кунидан эътиборан ўтказилади.

Бунгача бўлган даврда Мажбурий ижро бюроси бу йўналишда ўз ишини давом эттиради.

Мажбурий ижро бюроси органлари юртдошларимиздан тўлов маданиятига амал қилгани ҳолда, жамиятимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини ёдда тутмоғи лозим.

Эслатма: МИБ фақат коммунал соҳа ва маиший чиқиндилар учун йўналишини тугатмоқда, бироқ суд хамда бошқа орган қарорларини ижро этиш функция ва вазифаларини давом эттиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

Тўсатдан картангиздан пул ечилса, ҳайрон бўлманг!

ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди. ​Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. ​Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.

Ишонч ёки юқотиш: Донбасснинг тақдири нима бўлади?

Сўровномада қатнашганларнинг фақат 9 фоизи Россиянинг босқини 2026 йил бошигача тугайди деб ўйлайди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.