Метан газ қуйиш шохобчасида жанжал кўтарган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди

Метан газ қуйиш шохобчасида жанжал кўтарган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон тумани Даҳанақақир МФЙ ҳудудида жойлашган автомашиналарга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида фуқаро О.Ж. ўзаро келишмовчилик сабабли фуқаро Б.У. билан тортишиб қолган ва ҳолатга О.Ж.нинг яқин қариндоши О.Т. ҳам аралашиб, ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.

Мазкур ҳолат шу ерда жамоат тартибини сақлаётган туман ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

09.02.2024 йил кунги суд тиббий экспертиза хулосасида ушбу фуқароларнинг ҳар бирида енгил шикастлар тоифасига кирувчи жароҳатлар аниқланганлиги сабабли, юқоридаги шахсларга нисбатан МЖтКнинг 52-моддасига асосан баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул кўришлик учун жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судига юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!