Месси араблардан даҳшатли маош сўради. У Роналдуни ортда қолдирмоқчи

Месси араблардан даҳшатли маош сўради. У Роналдуни ортда қолдирмоқчи

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси Саудия Арабистони чемпионатига қайси шарт билан бориши мумкинлиги маълум бўлди.

El Chiringuito журналисти Хайме Астрайннинг ёзишича, аргентиналик ҳужумчи “Ан-Наср” футболчиси Криштиану Роналдудан кўпроқ маош олса, Саудия клубига ўтиши мумкин.

Футболчининг отаси Хорхе Месси “Ал-Ҳилол”дан икки йиллик маоши 600 миллион евро бўлган шартнома талаб қилди. Мессига яқин бўлганларнинг фикрича, юқори маош аргентиналикнинг португалияликдан икки ёш кичик эканлиги билан тўлиқ оқланади.

Роналдунинг “Ан-Наср”даги умумий даромади йилига 200 миллион еврони ташкил қилади.

Аввалроқ "ПСЖ" футболчиси ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартиришни режалаштирмаётгани ҳақида хабар берилганди.

35 ёшли аргентиналикнинг парижликлар жамоаси билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. Жорий мавсумда у "ПСЖ" сафида барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!