Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел Украина раҳбари Владимир Зеленскийнинг тинч йўл билан ҳал қилиш шартларини бир томонлама белгилай олмаслигини маълум қилди.
Унинг айтишича, қарорлар халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ва барча томонлар, шу жумладан Россия манфаатларини инобатга олган ҳолда қабул қилиниши лозим.
"Дипломатия вақти келганда, бу масалани ёлғиз Зеленский эмас, балки Украина ўз тарафдорлари билан биргаликда ҳал қилиши керак," - деди Меркел. Унинг сўзларини Berliner Zeitung газетаси келтирган. Шунингдек, собиқ канцлер можарони дипломатик йўл билан ҳал этишда Россия манфаатларини ҳисобга олиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, собиқ канцлер Путиннинг "ўз ихтиёридаги воситалар ёрдамида Европа Иттифоқини заифлаштиришга уринаётгани"ни таъкидлади, аммо музокаралар жараёнида ҳар қандай ҳолатда ҳам барча томонларнинг нуқтаи назари инобатга олиниши лозимлигини қўшимча қилди.
Бундан олдин Ангела Меркел Украинадаги инқирозни ҳал этиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини айтган эди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.