Мен рекордларни янгилашга одатлангандим, энди уларни ортидан қувмайман – Роналду
Португалия терма жамоаси ва «Ал Насср» клуби ҳужумчиси бор эътиборини футболдан завқ олишга ва жамоаси учун ғалаба қозонишга қаратганини айтди.
Криштиану Роналдунинг таъкидлашича, у шахсий ютуқларга эришишдан кўра, Саудия Арабистони Про-лигаси клуби «Ал Насср»да мукаммал жамоа аъзоси бўлишга кўпроқ эътибор қаратган.
39 ёшли футболчи душанба куни Осиё Чемпионлар Лигаси «Б» гуруҳидан ўрин олган «Ал Насср»нинг Қатарнинг «Ал-Райян» клубига қарши ўйинида (2:1) гол урди.
Бу ўтган ой Луис Кастро ўрнига келган янги бош мураббий Стефано Пиоли қўл остида клубнинг барча мусобақалардаги кетма-кет тўртинчи ғалабаси бўлди.
«Бу ОЧЛдаги барча ўйинлар каби кучли ва оғир ўйин бўлди, лекин энг муҳими, биз кўп вазиятлар яратдик ва рақибга осон вазиятлар яратишига йўл қўймаслик учун яхши ҳимояландик», деди Роналду матбуот анжуманида.
“Энди мен энг зўриманми ёки йўқми муҳим эмас, энди бу менга аҳамиятли эмас. Футболчининг гол уриши яхши, мен учун эса жамоанинг ғалаба қозониши яхшироқ.
“Мен рекордларни янгилашга одатланганман эдим ва энди уларни ортидан қувмайман. Ҳозир мен учун энг муҳими – роҳатланиш ва «Ал Насср» ва жамоадошларимга ғалаба қозонишда ёрдам бериш”.
Роналду ўтган май ойида 35 та гол билан чемпионатнинг бир мавсумидаги энг яхши тўпурарига айланди.
Португалия сардори ўтган ой Миллатлар лигасида Шотландияга қарши ўйинда (2:1) фаолиятидаги 901-голини киритди.