АҚШ президенти Доналд Трамп Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида қилган нутқи бўйича ижобий фикрлар олганини айтди. Ўша нутқида у Гренландия устидан назорат ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган эди.
"Яхши нутқ бўлди. Биз жуда яхши фикрлар олдик. Бунга ишонолмаяпман. Биз ижобий фикрлар олдик, ҳолбуки одатда бундай нутқдан кейин “у даҳшатли диктатор” дейишарди. Мен диктаторман. Аммо баъзан диктатор керак.
Лекин бу сафар улар бундай дейишмади. Энди бу соғлом мантиқ деб қабул қилинмоқда. Ҳаммаси соғлом мантиққа асосланган", — деди АҚШ президенти журналистлар билан мулоқотда.
Бундан бир йил олдин, Трамп президентлик лавозимидаги илк кунида, 2025 йил 21 январда, ўзини диктатор деб ҳисобламаслигини айтган эди.
"Мени шундай аташларини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайман", — деганди Трамп.
Шундан сўнг Трамп Зеленскийни "диктатор" деб атаган, бироқ Путинга нисбатан бу атамани қўллашдан бош тортган эди. "Мен бу сўзни шунчаки ишлатмайман", — деганди у.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.