Расмий статистикага кўра, уч ой ичида 250 мингдан ортиқ хорижлик меҳнат муҳожирлари Саудия Арабистонини тарк этган. Бунга эса коронавирус пандемияси сабаб бўлган.
The New Arab нашрининг хабар беришича, ўтган йилнинг иккинчи чорагида Саудия Арабистонида 10 459 032 нафар хорижлик меҳнат муҳожири бор эди. Кейинги чоракда уларнинг сони 10 201 862 нафарга тушган.
Коронавирус пандемияси даврида саудиялик тадбиркорларнинг 2,4 фоизи даромад йўқлиги туфайли корхоналарини ёпишга мажбур бўлган.
Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони 366 мингдан, ушбу инфекция туфайли вафот этганлар сони эса 6 300 нафардан ошди. Мамлакатда коронавирусга қарши уч босқичли эмлаш дастури бошланган. Аввалига инфекция юқиш эҳтимоли юқори бўлганлар, 65 ёшдан катталар ва сурункали касалликка чалинганлар эмланади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.