На "Реал", на Франция футбол федерацияси Килиан Мбаппега дам бериш ниятида эмас.
"L’Equipe" нашрининг қайд этишича, ҳужумчи бир неча ойдан бери чап тиззасидаги оғриқлардан азият чекмоқда, бироқ Мадрид клуби яқин орадаги ўйинларда ўз тўпураридан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилади.
"Реал"нинг айрим менежерлари, агар оёғидаги оғриқ безовта қилишда давом этса, француз март ойидаги терма жамоалар танаффуси вақтида дам олиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Аммо миллий жамоада бундай вариант ҳатто кўриб чиқилаётгани йўқ.
Франция Жанубий Америкада иккита учрашув ўтказиши керак: аввал Бразилияга қарши (26 март), сўнгра Колумбия билан (29 март). Ушбу турненинг асосий ҳомийси "Nike" компанияси бўлиб, у Килиан билан шахсий ҳамкорликни ҳам йўлга қўйган. Шунинг учун Мбаппенинг бу ўйинларни ўтказиб юбориши номақбул ҳисобланади
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;