Мбаппе учун пойгага АПЛнинг яна икки клуби қўшилди

Мбаппе учун пойгага АПЛнинг яна икки клуби қўшилди

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Англия Премьер-лигаси клублари орасида катта талабга эга. 24 ёшли франциялик футболчи “Реал” билан келишувга эриша олмаса, “Туманли Альбион”га ўтиши мумкин.

Deadlinedaylive хабарига кўра, ҳужумчи учун "Ньюкасл" ва "Челси" клублари курашни бошлаган. Аввалроқ, "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" французни сотиб олиш ниятида экани маълум бўлганди.

Килианнинг трансфер нархи 180 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчининг "ПСЖ" билан тузган меҳнат шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Лига 1нинг жорий мавсумида ҳужумчи ўнта ўйин ўтказиб, ўнта гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!