Мбаппе “ПСЖ”даги келажаги борасида якуний қарорга келди

Мбаппе “ПСЖ”даги келажаги борасида якуний қарорга келди

“ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансфер ойнасида француз клубини тарк этади.

Журналист Фабрицио Романо ўзининг подкастида хабар беришича, Франция терма жамоаси футболчиси ниҳоят ўз келажаги ҳақида бир қарорга келди ва 100% эҳтимол билан фаолиятини “Реал Мадрид”да давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Килиан “Реал” билан 2029 йилгача шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, ҳужумчи жамоадошлари ва “ПСЖ” мураббийлар штабига жорий мавсум якунида жамоани тарк этишини айтган. Ўз навбатида, “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес Карло Анчелоттининг мураббийлар штабига Мбаппе “Реал”нинг янги футболчисига айланиши ҳақида хабар берган.

Жорий мавсумда Мбаппе парижликлар сафида барча турнирларда 42 та ўйин ўтказиб, 41 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 180 миллион еврони ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!