Мбаппе Франциянинг янги сардори бўлади

Мбаппе Франциянинг янги сардори бўлади

Килиан Мбаппе Франция терма жамоасининг янги сардори бўлади.

«Уч ранглилар» бош мураббийи Дидье Дешам «ПСЖ»нинг 24 ёшли ҳужумчисини Уго Льориснинг вориси сифатида танлади, деб хабар беради L’Equipe.

36 ёшли дарвозабон Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022дан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Французлар турнир финалига қадар етиб боришди ва Аргентинага пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди.

Мбаппе Франция терма жамоаси сафида 66 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урган. Жамоа таркибида у 2018 йилда Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.

Жума куни Франция терма жамоаси Евро-2024 саралаши доирасида ўз уйида Голландияга қарши баҳс олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!