Машина таъмири эвазига: ёқутистонлик аёлни зўрлаган мигрантларга ҳукм ўқилди

Машина таъмири эвазига: ёқутистонлик аёлни зўрлаган мигрантларга ҳукм ўқилди

Якутск шаҳрида истиқомат қилувчи аёлни ўғирлаш ва номусига тегишда айбланаётган мигрантлар устидан ҳукм чиқарилди.

“Суд ҳукми билан айбланувчилар мазкур жиноятларни содир этишда айбдор деб топилди. Жиноят ишининг асосий фигуранти 14 йил озодликдан маҳрум қилинди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.  Қолган икки нафар айбланувчиларга тўрт йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Улар жазони умумий тартибли колонияда ўтайдилар”, - дея ёзади РИА Новости.

Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмаган.

Якутскдаги шов-шувли воқеа

Терговда аниқланишича, март ойи бошида Якутск шаҳрида автомашиналарни таъмирлаш устахонасида ишловчи икки нафар айбланувчи ошналарининг машинасини таъмирлаб беришади. Таъмир ҳаққи 5 минг рублни ташкил этади. Мижознинг эса тўлаш учун пули бўлмаган, шунда у тўлов тариқасида интим хизмат кўрсатувчи қизни олиш келишни таклиф қилади. Усталар рози бўлишади.

16 март куни кечқурун айбланувчи қизни излаб топиш мақсадида йўлга тушади ва Кузьмин кўчасида ўткинчи аёлни кўради. У аёлни куч билан машинага ўтқазиб, эшикларни қулфлайди. Воқеа жойидан узоқлашади ва хилват жойда аёлнинг номусига тегади.

Шундан сўнг у жабрланувчини автосервисга олиб бориб, усталар қўлига топширади.

Улар жабрланувчини автосервисда ушлаб туришади, улардан бири эса аёлга нисбатан жинсий хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этади. Тонг саҳарда эркаклар ухлаб қолганидан фойдаланган жабрланувчи қочиб кетади ва полицияга мурожаат этади.

Марказий Осиё республикаларидан биридан бўлган фуқаро ўз танишлари ёрдамида ёқутистонлик аёлни ўғирлаб кетиб ва зўрлагани ҳақидаги хабар тарқалгандан сўнг Якутск шаҳри марказий майдонида 200 га яқин маҳаллий аҳоли норозилик намойишига чиқди. Митинг иштирокчилари ҳукуматдан мигрантларга қарши қонунчиликни кескинлаштиришни ва айбдорларни жазолашни талаб қилишди. Орадан кўп ўтмай ҳудуд раҳбари фармони билан Ёқутистонда мигрантларга савдо-сотиқ, йўловчи ташиш, маҳсулотлар, ичимлик ва кийим-кечаклар ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш тақиқланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!