Машҳур Голливуд актёри Фаластин учун жонли эфирда дуо қилди

Машҳур Голливуд актёри Фаластин учун жонли эфирда дуо қилди

Америкалик стенд-уп комедиячи ва асли мисрлик актёр Рами Юсуф NBS телеканалидаги машҳур Saturday Night Live телекўрсатувида «фаластинликларнинг азоб-уқубатларига чек қўйиш» учун дуо қилди.

Юсуфнинг сўзларига кўра, оиласи Ғазо секторида яшовчи дўсти ундан бу ҳақда сўраган.

«Илтимос, бу азоб ва зўравонликка чек қўйинг. Илтимос, Фаластин халқини озод қилинг», деди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рами Юсуф 96-Оскар топшириш маросими олдидан Фаластинни қўллаб-қувватлаш митингида иштирок этган эди. «Биз Ғазода зудлик билан ва барқарор ўт очишни тўхтатишга чақирамиз. Биз Фаластин халқини тинчлик ва адолатга чақирамиз, болаларни ўлдиришни бас қилинг», деди Юсуф.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!