Марказий банк қанча ўзбекистонлик жамғармага эга эканлигини аниқлади

Марказий банк қанча ўзбекистонлик жамғармага эга эканлигини аниқлади

Марказий банк апрелда турли соҳа вакилларининг истеъмол кайфиятини ўрганиш бўйича навбатдаги онлайн сўровлар ўтказди, унда 3 мингга яқин респондентлар иштирок этди.

Сўровда қатнашганларнингдеярли ярми (49 фоизи) жамғармалари йўқлигини айтди. Жамғармалари 1 ойгача етадиган респондентлар улуши 31 фоизни ташкил этган бўлса, 1-3 ойгача бўлган давр учун ушбу кўрсаткич 14 фоизга тенг:

Жавоб берувчилар даромадлари кўпайгани сари параллел тарзда жамғармаларининг муддати ҳам ошиб борганлигини кўриш мумкин:

Респондентлар даромадларининг ўзгариши билан уларнинг жамғариш кайфиятига таъсири ўрганилганда, даромадлари кўпайишини кутаётганларнинг асосий қисми яқин истиқболда ўз жамғармалари ошиши мумкинлигини билдиришган.

Шунингдек, пессимистик ҳолатда даромадлари камайишини таъкидлаганларнинг асосий қисми келгусида жамғармалари ҳам қисқариб боришини билдиришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!