“Марҳум қайнонанг учун ҳам тўлайсан!” ёки яна ўқитувчилар, “Сувоқова“ ДУК ва МИБ машмашаси...

A A A
“Марҳум қайнонанг учун ҳам тўлайсан!” ёки яна ўқитувчилар, “Сувоқова“ ДУК ва МИБ машмашаси...

Бир неча кун аввал интернет сайтлари орқали Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги 49-мактаб ўқитувчиларининг банк пластик карталари Мажбурий ижро бюроси томонидан блоклаб қўйилганлиги кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилганди. Бугун сизлар билан ана шу мавзуда айрим мулоҳазаларни ўртоқлашмоқчимиз.

Ўзбекистон тумани Сувоқова ДУКнинг 18 минг кишилик абонентлар базасидаги қарздорлик ва ҳақдорлик маълумотларига тумандаги аксарият аҳоли ишонмайди. Чунки бу база деганлари чалкашликлар, ноаниқликлар, тахминларга тўла. Туман Сувоқова ДУКнинг МИБга юборган, лекин асосланмаган қарздорлар рўйхати сабаб ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама ҳамда мунозараларга сабаб бўлган бу машмашалар ана шундай бошланди.

Ўзбекистон тумани Мажбурий ижро бюроси АТБ Агробанк Ўзбекистон тумани филиалига 2019 йилнинг 23 январь куни №11-202119-сонли қарздор ўқитувчиларнинг банк пластик карталари фаолияти қарздорлик бартараф этилмагунгача тўхтатиб қўйилиши лозимлиги мазмунида хат юборади. Талабнома шу куннинг ўзидаёқ банк раҳбарияти томонидан ижрога қўйилиб, 49-мактабнинг 78 нафар ўқитувчисига тегишли банк пластик карточкалари музлатиб қўйилди.

Хулосани ўзингиз чиқаринг!

Рустамжон Ҳакимов, 49-мактаб директори:

25 январь куни юмушлар билан Қўқон шаҳрида эдим. Уйдан телефон қилишиб дори-дармон олиб келишимни сўрашди. Дорихонадан 42 минг сўмлик савдо қилдим. Пластик картам ишламаётганлигини айтишди. Нақд пулим камроқ эди. Шундай хижолат бўлдимки, ер ёрилмади, ерга кириб кетмадим. Фуқаролик паспортимни гаровга қолдириб сотиб олганларимни насияга олиб келдим. Суриштирсам, 78 нафар ўқитувчимизнинг аксариятини пластик карталари коммунал тўловлардан қарзи борлиги учун МИБнинг талабномасига асосан банк томонидан блоклаб қўйилибди.

Мактабимизда икки сменада 100 нафардан ортиқ ўқитувчилар фаолият олиб боришади. 30 нафари Фурқат, Бешариқ тумани ҳамда Қўқон шаҳридан қатнаб ишлайди. Уларнинг айримлариники ҳам блокланган. Шундан сўнг оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Ўқитувчиларимиз 3-4 кун мобайнида банк пластик карталарини блокдан чиқариш учун МИБ, банк, Сувоқова ДУК, туман электр тармоқлари, Газтаъминот УК туман бўлимлари, ободонлаштириш бошқармалари орасида бўзчининг мокисидек роса сарсон бўлишди. Орадан бир неча кун ўтгач, (интернет сайтларида материал эълон қилингандан сўнг) 5 февраль куни 15:00 да туманимиз прокурори, МИБ туман бўлими раҳбари бошчилигида ходимлар келиб, жамоамиз билан очиқ мулоқот ўтказишди ва ҳар икки томондан йўл қўйилган камчиликлар масаласида фикр алмашилди, мавзуга оид масалалар ҳамда коммунал тўловлар ҳақида савол-жавоблар ўтказишди. Очиқ мулоқотнинг эртасига Сувоқова ДУКдан яна бир рўйхат олдик. Унда 78 нафар қарздор ўқитувчининг 30 нафари қарздорликни бартараф этганлиги айтилган ва рўйхат янгидан шакллантирилган. Туман Сувоқова ДУК бу рўйхати билан яна бир қовун туширди ! Янгиланган рўйхатдаги 48 нафар қарздор муаллимнинг 14 нафари мактабдан ўз аризасига кўра, 1-2 йил аввал бўшаб кетган. Бунисига нима дейсиз?! Улар бунақанги рўйхатларни қаердан олишяпти?

Маҳфуза Эргашева, 49-мактаб рус тили фани ўқитувчиси, Бозоряйпан МФЙ, Ғазалхон кўчаси.

Табиатан жуда тартиблиман, айниқса, коммунал тўловларида. Янги сув ҳисоблагич ўрнатганмиз. Олдиндан 100 минг сўм тўлаб ҳам қўйган эдик. Қорарўйхат да эса 148 минг сўм қарз бор, деб ёзиб қўйишибди. Суриштириб, қайта ҳисоблатгандим, ҳақ бўлиб чиқдим. Коммунал тўловларни қандай ҳисоблашяпти, ҳайронман...

Маҳмуда Пўлатова, технология фани ўқитувчиси, Яйпан шаҳри, Дадажон Йўлдошев кўчаси.

Келиним билан 49-мактабда бирга ишлаймиз, бир хонадонда истиқомат қиламиз. Энг кулгили жиҳати, туман Сувоқова ДУК рўйхатида менга 170 минг сўм, келинимга 150 минг сўм қарз чиқариб беришибди. Бир хонадонда истиқомат қилиб, бир сув ресурсидан фойдаланиб, иккимизга икки ҳил қарз пули чиқадими? Менимча, МИБга қарздорлик рўйхати кўр-кўрона, асоссиз тақдим этилган.

Ирода Турсунова, бошланғич таълим ўқитувчиси, Қулибек қишлоғи, Болтабоев кўчаси.

Оилада ҳозир 4 киши истиқомат қиламиз. МИБ рўйхатида бизга 110 минг сўм қарз ёзилган. Сувоқова ДУКда эса 375 минг сўм қарзингиз бор , деб айтишди. 5 жон бошига ҳисоблашаётган эмиш. Қайнонам 2016 йилнинг ноябрь ойида оламдан ўтганлигини айтдим. Ўлими ҳақида гувоҳномани олиб келмаганимиз учун марҳум қайнонам учун ҳам сув пули тўлар эмишман. Ахир Сувоқова дагилар МФЙ билан солиштирма (сверка) қилишмайдими?

Умида Мирзаакбарова, ўқитувчи, Туркистон МФЙ , Туркистон кўчаси.

Тақдим этилган рўйхатга кўра, оиламизнинг ичимлик сувидан 148 минг сўмлик қарздорлиги бор экан. Лекин турмуш ўртоғим коммунал тўловларга жуда ҳушёр бўлганлиги боис олдиндан 100 минг сўм тўлаб қўйган эдик. Биз маҳалламизда кўчанинг нариги томонидаги боғ ичидан чиқадиган булоқ сувидан истеъмол қиламиз.Ёз ойларида у ҳам қуриб қолади. Сувнинг қаттиқлик даражаси жуда юқори. Аслида артезиан сувига ва унга кетган харажатлар учун тўлов қилмаймизми. Лекин шундай бўлса-да яна қўшимча тарзда 48 минг сўм тўлаб келдим. Сувсиз қолмаганимизга шукр қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 май кунги ПФ-5059-сонли Фармони 4-банди, биринчи хатбошисида жисмоний ва юридик шахсларга энергия ресурслари учун қарздорликни бартараф этиш ҳақида бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш кўзда тутилган. МИБ мутасаддилари нега энг биринчи навбатда ходимларининг хонадонларига айнан шу белгиланган тартибда талабнома юборишмади? Ёки иккинчи муқобил вариант худди шу банднинг учинчи хатбошисида белгилаб қўйилган энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги қарздорликни ходим истеъмолчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида иш берувчиларга бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар юбориш тартибида қўлланилмади. Соддароқ айтганда, мактаб директори номига шу мазмунда хат расмий тарзда почта орқали жўнатилмади. Вазият чигаллашиб, мактаб раҳбарияти ва ходимлари талабномаларга ҳамда мавжуд қарздорликка бефарқ муносабатда бўлганларида эди, охирги чора пластик карталарни блоклаш усул и қўлланилиши керак эмасмиди?!

Ўзбекистон тумани МИБ раҳбарияти нега охирги усул ни бошидаёқ қўллашди?! Устига-устак, нима учун туман Сувоқова ДУК тақдим этган қарздорлик рўйхатининг ишончлилик даражаси ҳам текшириб кўрилмади?!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 февраль кунги ПФ-5343-сонли Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси даги Фармонининг 8-банд, 2-хатбошисида ...маълумотлар базасига киритиладиган қарздор жисмоний ва юридик шахслар йирик битимларни амалга ошириш, алоҳида турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари, шунингдек давлат хизматларидан фойдалана олмайдилар , дейилган. Бу айни ҳақиқат! Бироқ қонунда назарда тутилган бирламчи чоралар қўлланилмасдан туриб, тўғридан-тўғри фуқароларнинг банк пластик карталари блоклаб қўйилиши тўғрими? Ахир ўқитувчилар чет элларга қочиб кетишгани ёки коммунал тўловларни тўлашдан бўйин товлаётганлари йўқ-ку? Бунинг устига, Сувоқова ташкилотининг қарздорлар бўйича берган маълумотларининг аксарияти нотўғри, текширилмаган, чалкаш бўлиб чиқса-чи? Биргина асоссиз маълумотни МИБга тақдим этган, 78 нафар ўқитувчининг уч кунлаб вақти увол қилинишига сабаб бўлган ташкилотнинг ҳам қонунчиликда кўзда тутилган жавобгарлиги борми?!

Мижоз банк учун эмас, банк мижоз учун деган шиор ҳаммамиз учун таниқли ва машҳур. Нега шу воқеликлар доирасида тегишли банк маъмурияти ўз мижозлари ўқитувчиларни ҳимоя қилмади?! Бу банкка нисбатан ишончсизликни юзага келтирмайдими? Жилла қурса, мактаб маъмуриятига хабар бериб, вазиятга ойдинлик киритиш орқали уларни муҳофаза қилишга уриниб ҳам кўришмади. Энг қизиғи, мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартнома шартларида бу каби ҳолатлар умуман ҳисобга олинмаган. Туман халқ таълими бўлими юрист-консультантини-ку, бу воқеалардан умуман хабари йўқ эди. Суҳбат жараёнида юрист оддийгина қилиб хабарим йўқ экан , деб қутула қолди. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ўзбекистон тумани Кенгаши оғзаки ҳамда шунчаки ўзаро телефонда муаммоларни бартараф этишга ҳаракат қилган бўлса-да, расмий тарзда бирор чора-тадбирларга қўл урмади. Нега? Халқ таълими вазирлиги бу воқеалар доирасида туман халқ таълими бўлими мудиридан тушунтириш хати олган бир пайтда Ўзбекистон туманида ўқитувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиш-тирноғи билан ҳимоя қиладиган нодавлат ташкилотлари, идоралар қолмадими? Афсуски, бу каби берадиган саволларимиз жуда кўп. Мутасаддилардан эса сабрсизлик билан жавоб кутамиз.

Сўнгсўз ўрнида: Сайтимиз орқали жорий йилнинг 4 февраль куни эълон қилинган ДУК тахмин қилади, МИБ ўрганмайди, оқибатда аҳоли жабр кўради... Қачонгача?! мақоласи ҳам айни шу мавзуга алоқадор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрь кунги Фармонининг учинчи ва бешинчи хатбошисида сувни ишлаб чиқариш, етказиб бериш, сарфлаш ва истеъмол қилишни ҳисобга олиш тизимининг амалда мавжуд эмаслиги, оқибатда унинг етказиб берилиши, тўловлар ўтказилиши ва ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги таъминланмаяпти, водопровод-канализация хўжалиги ташкилотлари ходимларининг касбга тайёргарлик даражаси паст, малакали кадрлар тизимдан чиқиб кетган, ушбу соҳадаги ходимлар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этиш ҳолатлари мавжуд , дейилган. Бу айни ҳақиқат. Бизнингча, бундан олдинги мақоламизда баён қилган хулосамизни яна эслатамиз: аҳолининг тўлов қобилияти ва маданиятини шакллантиришда, энг аввало, барча туманларда Сувоқова ДУКнинг ўзини ислоҳ қилиш керак. Улар фаолиятини зудлик билан белгиланган тартибда қонунга мувофиқлаштириш зарур. Қолаверса, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тез фурсатларда барча туман ва шаҳарларимизда фаолият кўрсатаётган Сувоқова давлат унитар корхоналари фаолиятига қонуний баҳо берилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия ҳарбийлари ва тарғиботчилари украиналик ракета ишлаб чиқувчиларни нишонга олди

Ушбу компания раҳбариятининг баёнотларига кўра, улар ракеталар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Киев россияликларнинг бу баёнотига изоҳ бермади

Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шрёдер Москвада

Европа Иттифоқи Шрёдернинг Россия билан музокарачи сифатидаги номзодини рад этган эди.

Россия ва Беларус спортчиларига нисбатан санкциялар бекор қилинди

Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати 22-30 июль кунлари Гонконгда бўлиб ўтади.

Россияга олиб кирилиши тақиқланган Арманистон товарларининг биринчи партияси ЕИ ва бошқа мамлакатларга жўнатилди

​Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.

Қирғизистон Қозоғистон гуручини қайтариб юборди

Натижада юкнинг фитосанитария сертификатида кўрсатилган маълумотлар транспортга алоқадор ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга мос келмаган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.