Марафон сабаб Бўстонлиқда вақтинча йўл ёпилади

Марафон сабаб Бўстонлиқда вақтинча йўл ёпилади

🏔Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида «SKY CAMP» номли марафон ўтказилиши муносабати билан 2021 йил 18-19 сентябрь кунлари соат 07:00 дан 11:00 га қадар туман ҳудудидан ўтган 4Р10 "Чорбоғ сув омбори халқа автомобиль йўли"нинг 0-километридан 13-километригача бўлган масофада ҳаракатланиш вақтинча чекланади.

❗️Мазкур вақтда ҳайдовчиларга 4Р6 "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлининг 54-километридан 96-километригача бўлган йўл орқали, яни Чимён қишлоғи орқали айланиб ўтиш тавсия этилади.

‼️Барча ҳайдовчилардан вақтинча йўл ёпилганда тартибга солувчиларнинг ишоралари ҳамда йўл белгиларининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!