Picodi.com таҳлилчилари iPhone 12 Pro (128 GB) нархларини бир неча ўнлаб мамлакатлардаги ўртача иш ҳақи билан таққосладилар ва у ёки бу ҳудуд аҳолиси Apple компаниясининг янги маҳсулотини сотиб олиш учун қанча вақт сарфлашини ҳисобладилар. Бу ҳақда "repost" ёзмоқда.
Нархидан қатъи назар, энди янги телефон қутисида қувватлагич ёки наушник бўлмайди.
Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатларидаги ўртача иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда, янги маҳсулотга тезда пул ишлашнинг иложи бўлмайди. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Грузияда ўртача иш ҳақи 1239,5 (солиқлардан кейин 1014,86 лари (Грузия пул бирлиги). Маълум бўлишича, грузиялик iPhone 12 Pro сотиб олиши учун 91 кун ишлаши керак (ҳеч нарса емай). Озарбайжонда вазият қуйидагича: иш ҳақи 636,6 дед (солиқ имтиёзлари) 92,3 кун ичида Apple компанияси телефонини сотиб олишга имкон беради. Aрманистонда эса бу муддат 97,1 кунга тенг (ўртача иш ҳақи 141,396,71 драм (Арманистон пул бирлиги).
Ўзбекистон ва Қирғизистонда iPhone 12 Pro сотиб олишга юз иш кунидан кўпроқ вақт кетади: мос равишда 123,9 ва 157,6 кун. Тожикистон аҳолиси янги iPhone 12 Pro учун қўшниларига қараганда анча узоқроқ ишлайди: уларга 209,3 иш куни керак бўлади.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.