Сешанба ҳолатига кўра, шимоли-шарқий муссон мавсумида фавқулодда вазиятлар туфайли Малайзияда 18 минг киши хавфсизроқ жойларга эвакуация қилинди. Табиий офатдан 10 та штат жабр кўрди, деб хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.
Бир неча кунлардан бери тинимсиз ёғаётган ёмғир туфайли Келантанда сув тошқинлари сабабли 9700 киши эвакуация қилинди. Улар ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган 40 та ёрдам лагерига жойлаштирилди.
Қаттиқ жабр кўрган бошқа ҳудудлар қаторига Селангор штати киради. У ердан 2718 киши ва Перак штатидан 2881 киши кўчирилган.
Малайзия ҳукумати бош котиби Шамсул Азрия Абу Бакарнинг айтишича, ҳукумат сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга турли мутахассислар ва материаллар жўнатган.
Таълим вазири Врнге Ка Во муссонлар миллий имтиҳонларга тўсқинлик қилмаслигини маълум қилди, чунки вазиятни бартараф этиш учун шошилинч чоралар кўрилган.
Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим матбуот анжумани чоғида табиий офатларга қарши кураш миллий агентлигининг сув тошқинларига тайёргарлиги қониқарли даражада эканини айтди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.