Мактабларни каламушлар босиб олди

Мактабларни каламушлар босиб олди

Франциянинг Марсель шаҳридаги мактабларни каламушлар босиб кетди, деб ёзади Provance газетаси.

“Ўтган баҳордан бери ҳожатхона канализация тизимидаги носозликдан ташқари, мактабнинг синф хоналари ва йўлакларини каламуш ва сичқонлар босган”, — деб ёзади газета шаҳар мактабларидан биридаги вазият ҳақида, РИА Новости хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бошқа мактабда газетага каламушлар туфайли китобларни ташлаб, дезинфекция ўтказишга мажбур бўлгани айтилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!