Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга берилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг айрим функциялари хусусий секторга берилади

Президент томонидан “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Ҳужжат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Мактабгача таълим агентлигининг, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг ташкилий тузилмалари, вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг хусусий секторга ўтказилаётган функциялари рўйхати тасдиқланмоқда.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

  • мактабларнинг 1-4-синф ўқувчиларига бошланғич, 5-9-синфларида таянч ҳамда 10-11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган билимларни беришга йўналтирилган ўқув дастурлари жорий этилади;
  • бошланғич синфларда информатика фани, ўрта синфларда эса ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган дарслар жорий этилади;
  • барча фанлар бўйича амалий машғулотлар улуши 60 фоизга етказилади. Бунда, дарслардаги мавзулар аниқ муаммони ҳал қилиш орқали ўргатилади, амалиёт дарслари эса лойиҳани бажариш шаклида ўтказилади.
  • 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритади ва улар ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб 1 йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади.

2024 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади. Бунда:

  • малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади;
  • малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий қилингунига қадар малака тоифасини олиш бўйича синовларни ўтказишга мораторий жорий этилади;
  • мораторий давомида педагог кадрлар навбатдаги малака тоифасини олиш синовларига жалб этилмайди ҳамда уларнинг малака тоифасини тасдиқловчи сертификатнинг амал қилиш муддати навбатдаги синовларга жалб қилингунига қадар автоматик равишда узайтирилади.

Халқаро стандартлар асосида малака сертификатини олган педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!