Конституциянинг Янги таҳририда давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашиши белгиланмоқда. Бу норманинг киритилиши мамлакатимизда шахс камолотига, жамиятда ўз ўрнини топишига нечоғлик катта эътибор берилаётганини кўрсатади. Зеро, боғча – боланинг ижтимоий мослашуви, борлиқ ҳақида тасаввурларга эга бўлиши ва тенгдошлари билан мулоқот қилишида муҳим ўрин касб этувчи муассаса, нафақат таълим, балки тарбия бериладиган маскандир.
Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси зиммасидаги асосий вазифа - болани мактабгача сифатли тайёрлашдан иборат. Зеро, бу тенг ҳуқуқли таълим олишни кафолатлаш йўлидаги амалий қадамдир. Бу йўналишда 2019-2020 йиллардан 6 ёшли болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш бўйича бепул дастур йўлга қўйилганини таъкидлаш жоиз. Яқин истиқболда тайёргарлик гуруҳи олий маълумотли тарбиячиларининг маошини мактаб ўқитувчилари маошига тенглаштирилиши мумкин. Бу мактабгача таълим муассасаси педагогларининг жамиятдаги обрўйини оширишга, уларнинг ўз касбига садоқат билан ёндашишига хизмат қилади.
Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 27,7 фоиздан 62,4 фоизга, МТТлар сони 5211 тадан 19316га етказилди. 2022-2023 йилларда мактабгача таълим қамрови даражасини ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказиш мақсад қилинган. Шунингдек, 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга, 2024/2025 ўқув йили якунига қадар эса 100 фоизга етказиш режа қилинмоқда.
Ўйлаб қарайдиган бўлсак, 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврда бола асосий вақтини боғчада ўтказар экан. Олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, инсон энг муҳим ҳаётий билим ва кўникмаларни 5 ёшгача бўлган даврида эгаллаб бўлади. Шунингдек, 6 ёшгача шаклланган қайсидир одатлар, у ёки бу воқеаларга муносабат инсон умрининг охиригача ўзгармасдан сақланиб қолади. Бу фактлар мактабгача таълим муассасасининг инсон ҳаётида қанчалик муҳим аҳамият касб этишини ва ўз келажаги ҳақида қайғурган давлат бу масалани эътиборсиз қолдирмаслиги кераклигини кўрсатади.
Конституциянинг 41-моддасида боланинг бепул умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқининг кафолатланиши давлат томонидан нафақат давлат таълим ташкилотларини ривожлантириш, балки нодавлат ёки хусусусий таълим ташкилотлари ёхуд давлат хусусий шериклик асосидаги таълим ташкилотларини ривожлантириш учун шароит яратиши, яъни муҳим қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш, субсидиялар ёки имтиёзли кредитлар бериши каби йўллар билан ёрдам кўрсатишини англатади.
Конституцияга киритилаётган бу қўшимчалар болаларнинг мактабгача таълим қамровини ошириш, умумий ўрта таълимни тенг ҳуқуқли асосда, мажбурий шаклда таъминланиши ва ўз-ўзидан аҳоли саводхонлигининг ошишига ижобий таъсир этади.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.