Мактабда ўқиб юрган кезларим синфимизда шўх болалар кўп эди. Улар дарс пайтида ҳам қий-чув кўтаришарди.

A A A
Мактабда ўқиб юрган кезларим синфимизда шўх болалар кўп эди. Улар дарс пайтида ҳам қий-чув кўтаришарди.

Муаллималаримиз қаттиқ дакки бериб, зўрға тинчлантирарди. Бироқ синфхонага физика ўқитувчимиз кирса, сув қуйгандек жим-житлик бўларди-қоларди. Балки эркак ўқитувчи бўлгани учунми, ундан ҳамма ҳайиқарди-да.

Дарҳақиқат, мактабда эркак ўқитувчининг ўрни бўлакча. Тартиб-интизом сақлашда, дарсларни тушунтиришу ўқувчининг ўзлаштиришида ҳам уларнинг таъсири кучли экани, шубҳасиз. Бугунги кунда мактабларда ўқитувчи деганда негадир асосан аёллардан иборат жамоа англашиладиган бўлиб қолган. Боиси қарийб барча мактаб педагог жамоасининг асосини аёл ўқитувчилар ташкил этмоқда.

Хўш, умумтаълим мактабларига эркак ўқитувчи нега керак? Улар сони нима учун бу даражада камайиб кетди? Таълим жараёнида уларнинг ўрнини қандай тўлдириш мумкин?

Қаттиққўллик ҳам, меҳрибонлик ҳам ўрнида керак

Зиёдулла ОТАҚУЛОВ, Косон туманидаги 97-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

Менимча, сўнгги вақтларда ўқитувчилик касбини камдан-кам йигитлар танламоқда. Балки улар ўзини бу касбда умуман тасаввур қила олмаётгандир. Чунки уларнинг кўпи фақат аёл муаллималар қўлида ўқиган...

Шаҳардан фарқли ўлароқ, қишлоқ мактабларида эркак ўқитувчилар сони кўпроқ. Масалан, бизнинг мактабда йигирмага яқин эркак муаллим бор. Шахсан ўзим ўн уч йилдан бери география фанидан дарс бераман. Аслида ўқитувчилик, айниқса, эркак учун бироз мураккаб касб. Айниқса, юқори синфда ўқийдиган йигит-қизларга дарс беришнинг ўзига яраша машаққатли жиҳатлари бор. Сабаби, ўсмирларни бутун бошли дарс мобайнида бир хил муҳитда ушлаб туриш мушкул. Бундай ёшда болалар бироз жўшқинроқ бўлади.

Ўзим 8-синф раҳбариман. Ўғил болалар билан мунтазам иш олиб бораман. Йигитлар йиғини , Оталар мажлиси , деган тадбирлар уюштирамиз. Синфимда турли оилавий шароитда вояга етаётган болалар ўқийди. Айниқса, ота тарбиясидан узоқ ё мосуво болалар учун мактабдаги эркак ўқитувчининг ўрни катта. Биз уларга, кези келганда, қаттиққўллик қиламиз, баъзан эса, оталарча маслаҳат берамиз, бошини силаймиз. Шундай чоғларда улар бизни ўзига янада яқин олиб, кўнглидаги билан ўртоқлашади. Ўқишида ўзгариш бўлади.

Ўғил болада улғайгани сайин ўзини тенгдошларига кўрсатиш иштиёқи кучайиб боради. Бу эса, ёшлар орасида безорилик, муштумзўрлик, энг ачинарлиси, билиб-билмай жиноятга қўл уришигача олиб бориши ҳам мумкин.

Кийинишидан то ўзини тутишгача

Гулмира ЮНУСОВА, Самарқанд шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактаби директори:

Янги ўқув йилидан бошлаб, педагог ходимларнинг ойлик маоши оширилиши ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши натижасида мактабимизга яна етти нафар эркак ўқитувчи ишга олинди. Бундан олдин бор-йўғи икки нафар эркак ўқитувчи ишларди, холос. Эркак муаллимларимиз кўпайиши ўқувчиларимиз ахлоқ-одобида ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Энди улар янада масъулият билан илм олмоқда, ҳар қадамини ўйлаб босяпти.

Айниқса, ўқувчи йигитларимиз орасида ўқитувчилик касбига меҳр ошгани сезилади, уларда шу касбни танлаш иштиёқи кучаймоқда. Ҳар ойда бир марта эркак ўқитувчиларимиз томонидан мактабимизда Йигитлар мажлиси ўтказилади. Унда ўқувчилар ўзини қизиқтирган ҳар қандай саволга жавоб олади.

Таълим масканларида эркак муаллимлар кўпайса, ўқувчиларнинг ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатларида ҳам ижобий натижаларга эришилиши рост гап. Барибир эркак ўқитувчининг ўрни ва унинг ўқувчиларга бераётган таълим-тарбияси ёш авлод келажаги учун жуда муҳим аҳамият касб этади.

Муштлашишлар бўлмас эди

Насиба АЗИЗОВА, уй бекаси:

Уч фарзандимиз мактабда ўқийди. Тўнғич ўғлим жуда шўх. Ўсмир ёшдалиги боис ундан кўп хавотир оламан. Отаси билан доим уларнинг тартиб-интизомини, ўқишини назорат қилиб турамиз. Ҳар ойда икки марта синф раҳбари билан учрашиб, ўғлимиз ўқиши ва тарбиясига қаттиқ туришини тайинлаймиз. Афсуски, катта ўғлимнинг мактабида фақат жисмоний тарбия фанидан эркак ўқитувчи бор, холос...

Агар мактабда эркак ўқитувчи кўпроқ бўлганида бу ўғил болаларнинг юриш-туришига ижобий таъсир қиларди, албатта. Негаки, тез-тез эшитиб турамиз: баъзи мактаб ўқувчилари ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашар экан. Бу билан улар ўзини гўёки ўғил бола эканини исботлагиси келади. Назаримда, бундай болаларга эркак устозлар алоҳида суҳбатлар ўтказиб, ҳақиқий эркак қандай шаклланиши ҳақида тушунтириш ишларини олиб борганида ўқувчилар бу даражага бормасди.

Меҳнатсеварликни ўргатади

Илҳом ТОШПЎЛАТОВ, Тайлоқ туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

Мактабларда эркак муаллимларнинг бўлиши ўқув муассасаси муҳитига ва таълим сифатига катта таъсир кўрсатади. Агар бирор ўқувчи айтилган вазифаларни ўз вақтида бажармаса, унинг баъзан ўйлаб топган баҳоналарини инобатга олмайди. Шафқат ҳам қилиб ўтирмайди. Бу эса, ўқувчининг фақат фойдасига хизмат қилади. Тажрибамда кўп кузатганман: эркак ўқитувчи кўп бўлган мактаб ўқувчиларининг аксарияти олий ўқув юртларига ўқишга кира олади. Ниманинг ҳисобига? Албатта, талабчанлик, қаттиққўллик эвазига.

Шундай экан, эркак ўқитувчи кўп мактабда ички тартиб-интизом ҳам мустаҳкам бўлади. Ўзаро ҳурмат, ўқувчиларнинг ёмон иллатлардан йироқ юриши учун ҳам эркак муаллимлар керак. Энг муҳими, ўғил болаларга, айниқса, меҳнатсеварликни ўргатишда ҳам уларнинг роли катта, деб биламан.

* * *

Дарҳақиқат, юртдошларимизнинг гапида жон бор. Мактабларга эркак ўқитувчилар керак, дейиш осон. Бироқ эркак киши, қаерда ишламасин, рўзғорини тебрата олмоғи керак. Мактабларда яқин-яқингача оила бошлиғи ҳисобланган эркак ўқитувчиларнинг сони камайиб кетганига у-бу эмас, айнан рўзғор тебратишга етадиган маош ололмагани энг муҳим сабаб эди, десак, нотўғри бўлмайди.

Кейинги пайтларда мактабларда ўқитувчининг ўрни, унинг мавқеини ошириш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 14 августда Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида ги қарорига мувофиқ, бир қатор муҳим ўзгаришлар бўлди. Масалан, ушбу ҳужжатга кўра, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф стафкалари 2018 йил 1 сентябрдан бошланғич синф ўқитувчилари учун ўртача 1,1 бараварга, юқори синф ўқитувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача, директорлар, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга оширилди.

Шунингдек, 2018 2020 йилларда педагог касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари ташкил этилиши белгиланди. Педагог ходимлар мажбурий меҳнат ва ортиқча қоғозбозлик ишларидан ҳам озод этилди. Энди улар вақтини фақат ёш авлодга билим беришга сарфлайди.

Албатта, бундай ижобий ўзгаришлар эркак-педагогларни ҳам мактабга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади. Маълумотларга кўра, охирги тўрт ойда 13 мингга яқин эркак ўқитувчи мактабларга қайтган. Бу яхши ўзгариш, албатта. Умид қиламизки, бу ҳали бошланиши. Истардикки, ҳар бир мактабда эркак ўқитувчи етарли бўлсин. Шунда келажак авлод вакиллари масъулиятни янада кучлироқ ҳис этиб камол топади.

Manba: od-oress. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди

«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Деновда кураш мусобақасида полвон пичоқлаб ўлдирилди

Шифокорлар кўрсатган ёрдамга қарамай, у шифохонада вафот этган.

Роналду шокда! “Ан-Наср” дарвозабони ўзига гол уриб, чемпионликни ортга сурди

Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда биринчи ўринда бораётган “Ан-Наср” энг яқин таъқибчиси “Ал-Ҳилол”ни қабул қилди.

«Реал» Винисиус, Мбаппе ва Беллингем борасида бир қарорга келди

Матбуотда Мадриднинг "Реал" клуби таркибни шакллантириш бўйича турли маълумотлар пайдо бўлмоқда.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Чимкентда коллежлар асосчиси қамоқда ўтириб 2,8 миллион доллар ўғирлади

Бу ҳақда Қозоғистон оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Манчестер Сити»нинг етакчи марказий ҳимоячисининг келажаги маълум

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш «Интер»га ўтмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси биргина ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди ва Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган ўсмирлар (U-17) ўртасидаги Осиё кубогининг "D" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Россия Украина раҳбариятини йўқ қилишни режалаштирмоқда

Унинг сўзларига кўра, Украина махсус хизматлари пойтахт ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларидаги бўлажак ҳужумлар нишонлари батафсил кўрсатилган Россия ҳужжатларига эга.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

“Уйма-уй овқат қидиряпмиз”: босиб олинган Олешкида гуманитар инқироз кучаймоқда

Херсон вилоятининг Россия назоратидаги Олешки шаҳри аҳолиси озиқ-овқат, дори-дармон ва коммунал хизматлар танқислиги сабаб оғир шароитда яшамоқда.

Дуров Дубайдаги Эрон ҳужумларини “мушакбозлик” деб атади

Павел Дуров Дубайга қилинган Эрон ҳужумлари вақтида БАА ҳаво мудофаа тизими “аъло даражада ишлаганини” айтди.

Инсоният йирик иқлим фалокати хавфи остида

The Washington Post'нинг эслатишича, бундан қарийб 150 йил муқаддам иқлим ўзгаришлари ҳосилни йўқ қилган.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.

«Накба»нинг 78 йиллиги: ҳалок бўлганлар сони 50 фоизга ошди, вайронагарчилик эса бир неча баробар кучайди

78 йил аввал содир бўлган «Буюк фожеа» — «Накба»дан кейин фаластинликлар яна ўша азобларни бошдан кечирмоқда, аммо бу сафар анча кенг кўламда.

Хоразмда МИБ ходимига нисбатан жиноят иши очилди

Эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Миграция агентлигининг собиқ мулозими халқаро қидирувга берилди

35 ёшли Азизбек Тоштемировнинг исми «қизил билдиришномалар» рўйхатида ва у фирибгарликда гумонланмоқда.

“Volvo” ғилдираклари орасидан қарийб 20 кг наркотик олинди

Шунингдек, ушбу ноқонуний ишга буюртмачи шахснинг 1980 й.т. отаси ҳам алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.

Зеленскийни ағдариш режаси фош бўлди

Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.

Нега қўшни давлатдаги зиёлилар Ўзбекистонга ҳавас қилмоқда? Халқ шоирининг «Риёсиз сўзлар»и

Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар ­­­– Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.

Навоийда 40 млн сўм эвазига куёвини ўлдиришга қотиллар ёллаган аёл ушланди

Аёл видеони қабул қилиб олгач, келишилган маблағдан 2,3 миллион сўмни ёлланган шахсларнинг карталарига ўтказган.

Чирчиқ дарёсида қолиб кетган фуқаро қутқарилди

Кучли ёғингарчилик сабаб сув сатҳи кескин кўтарилиб, унинг қирғоққа хавфсиз қайтиши имконсиз бўлиб қолган.

Францияда украиналик асирларни қийноққа солишда гумонланган шахс қўлга олинди

Гумонланувчи 2021 йилда Украинадаги терговдан қочиб, Францияда қочқин мақомини олишга уринган.

Қатар яқинида юк кемаси номаълум снаряд билан урилди

Ҳозирда ҳукумат снаряд манбасини ўрганмоқда. Ҳудуддаги кемаларга эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш тавсия этилди.

Покистонда автомобил портлади: Қурбонлар полициячилар

Шунингдек, омон қолган уч нафар ҳарбий хизматчи топилиб, шифохонага етказилган.

Ҳантавирус аниқланган круиз кемаси йўловчилари Испаниянинг Тенерифе оролига келгач, изоляция қилинган ҳолда эвакуация қилинади— The Guardian

Хабарларга кўра, круиз лайнери якшанба, 10 май куни Канар оролларига етиб келади.

ЮНЕСКО билан Марказий Осиё музликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорлик ўрнатилди

Остонада бўлиб ўтган Минтақавий экологик саммитда ЮНЕСКО ва Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим ўзгаришларига барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган йирик минтақавий лойиҳа расман ишга туширилди.