Мактаб ўқувчиси ўзидан йўл ҳақи сўраган ҳайдовчини дўппослади (видео)

Мактаб ўқувчиси ўзидан йўл ҳақи сўраган ҳайдовчини дўппослади (видео)

Россияда, Зержинскда, троллейбуслардан бирида ҳайдовчи ва йўловчи ўртасида можаро юзага келди. Бунга мактаб ўқувчисининг тўлаши керак бўлган йўл ҳақи — 23 рублни беришни истамагани сабаб бўлган.

Ўсмир ва ҳайдовчи ўртасидаги баҳс дастлаб оғзаки бўлган. Чиптачи ҳамда қолган йўловчилар вазиятни хотиржамлик билан кузатишган. Бироқ кейинчалик кутилмаганда йўловчи ҳайдовчига ташланган. Уларни ажратгунларига қадар йигитча ҳайдовчига бир неча марта мушт туширишга улгурган. Кейин эса троллейбус эшигини куч билан очиб, жўнаб қолган. Ҳайдовчи эса полицияга қўнғироқ қилган.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи енгил жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Ҳолат ўрганилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!