Макрон Европа давлатлари Украинага қўшин юбориши мумкинлигини тан олди

Макрон Европа давлатлари Украинага қўшин юбориши мумкинлигини тан олди

Франция президенти Эммануэл Макрон Европа давлатлари Украинага қўшин юбориши мумкинлигини тан олди. Макрон бу ҳақда Парижда Европанинг 20 давлати етакчилари Украинага ёрдам бериш масаласини муҳокама қилган конференциядан сўнг баёнот берди, деб хабар беради Reuters.

Макроннинг таъкидлашича, Европа давлатлари «ҳозирги босқичда» қўшин юбориш бўйича консенсусга эга эмас. Бироқ, у қўшимча қилди, «ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмайди».

«Биз Россиянинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қиламиз», деб таъкидлади Франция президенти.

Франция раҳбарининг таъкидлашича, «бугунги кунда »ҳеч қачон« деб айтадиганларнинг кўпчилиги икки йил олдин танклар, самолётлар ва узоқ масофали ракеталар юборишни рад этганлардир. У ЭИ »кўпинча режадан 6 ойдан 12 ойгача орқада қолаётганини" тан олишни таклиф қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!