Мажбурий бадал тўловларини ўзлаштирган ширкат масъуллари қўлга олинди

Мажбурий бадал тўловларини ўзлаштирган ширкат масъуллари қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” уй жой мулкдорлари ширкати масъул шахслари мулкдорлардан ундирилган жами 109,3 млн сўм мажбурий бадал тўловларини банк муассасасига кирим қилмасдан, ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!