Ўзбекистонлик ММА жангчиси, айни пайтда UFC промоушенида октагонга чиқаётган Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида, UFC Fight Night доирасида ўтказилади. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Маҳмудга бу сафар америкалик Тревор Смит рақиблик қилади. Ушбу жанг 7 декабрь (Ўзбекистон вақти билан 8 декабрь) куни бўлиб ўтади.
29 ёшли Маҳмуд Муродов шу кунга қадар 29 марта ММА жангларида қатнашган бўлиб, шуларнинг 23 тасида ғалаба қозонган, 6 та жангида мағлуб бўлган.
38 ёшли Смит эса 24 та жангда қатнашган бўлиб, шуларнинг 15 тасида ғолиб бўлган, 9 тасида ютқазган.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’даги илк жангини Копенгагенда ўтказиб, италиялик Алессио Ди Кирикони мағлубиятга учратганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Трансфер ҳуқуқлари Эроннинг "Истиқлол" клубига тегишли бўлган Рустам Ашурматов мамлакатдаги сиёсий таранглик сабаб фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.