"Ўйинчиларни мажбурлаш, ваколатдан нотўғри фойдаланиш ва бажарилмаган ваъдалар. FIDE президенти Дворкович, мени Нью-Йоркдаги Жаҳон чемпионатида ўйнашга кўндириш учун 19 декабрь куни отамга қуйидагича хабар юборгансиз:
"Сизга ва Магнусга шуни етказмоқчиман: FIDE ҳамда Freestyle ўртасидаги тан олиниш билан боғлиқ қандай вазият бўлмасин, ўйинчиларга бунинг ҳеч қандай салбий таъсири бўлмайди. Улар ўзлари қарор қилишлари мумкин ва FIDE ҳеч қандай салбий чора кўрмайди".
Ўша куни кейинроқ шундай қўшимча қилгансиз: "Агар менинг сўзим FIDE Кенгаши томонидан бузилса, мен лавозимимдан кетаман".
Ўйинчилардан қабул қилиб бўлмас даражадаги шартномага имзо чектириш билан сиз ўз ваъдангизни буздингиз. "Энди истеъфо берасизми?", деб ёзди Магнус ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Хабарингиз бор, бугун Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2026 саралаши доирасида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.