Люксембург ташқи ишлар вазири Ксаве Беттелнинг айтишича, Украина Европа Иттифоқига тўлиқ аъзо бўлиш ўрнига Европа сиёсий ҳамжамиятидаги иштирокини ривожлантириши керак.
Унинг сўзларига кўра, ЕИ барча номзод давлатлар учун бир хил бўлган янги аъзоларни қабул қилиш мезонларини бекор қила олмайди.
"Мен Европа сиёсий ҳамжамиятининг янги механизмига ишонаман, бу ерда биз Европа Иттифоқининг 27 мамлакати маъқуллашига боғлиқ эмасмиз, бу ерда биз 30-40 аъзога эга бўлишимиз мумкин, бу ерда сохта шенген қоидаларидан фойдаланиш мумкин ва бу ерда барча мезонлар бажарилиши шарт эмас," - дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг таъкидлашича, у "европаликлар учун курашаётган" украиналикларни хафа қилмоқчи эмас, бироқ ЕИга қабул қилиш қоидалари ўзгаришсиз қолиши керак.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.