Люк де Йонг «Барса» билан хайрлашди

 Люк де Йонг «Барса» билан хайрлашди

«Барселона» ҳужумчиси Люк де Йонг Каталония клуби билан хайрлашганини эълон қилди.

«Кулес», бу ердаги вақтим мен учун ўзгача онлар эди. Келажакда сизларга энг яхши тилакларни тилаб қоламан», - дея ёзади ҳужумчи.

Маълумот учун, 31 ёшли форвард якунланган мавсумни «Севилья»дан ижара асосида «Барса»да ўтказган эди. У Ла Лигадаги 21 ўйинда 6та голга муаллифлик қилди. Футболчининг келишуви бугун, 30 июнь куни якунига етди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!