Лотин Америкасида коронавирусга чалинганлар 5 миллиондан ошди

Лотин Америкасида коронавирусга чалинганлар 5 миллиондан ошди

Reuters статистикасига кўра, 3 август душанба куни Лотин Америкасида коронавирусга чалингаланар сони 5 миллиондан ошди.

640 миллион нафар аҳоли яшайдиган Лотин Америкасига коронавирус бошқа қитъаларга қараганда кейинроқ кириб келганди. Лекин тиббиёт мутахассисларининг айтишича, бу ердаги шаҳарларда одамларнинг зич жойлашгани ва камбағаллиги туфайли вирус тарқалишини назорат қилиш қийин кечди.

Колумбияда 3 август куни 10 мингдан зиёд янги касалланиш ҳоллари аниқланган. Анд тоғларида жойлашган бу мамлакатда якшанба куни касалланганларнинг кунлик рекорди янгиланди ва 11 470 кишига CОVID-19 ташхиси қўйилди.

Бугунги кунга келиб Лотин Америкасида коронавирус қурбонлари сони 200 мингдан ошиб кетди. Душанба кунги ҳолатга кўра Бразилияда 96 мингга яқин одам коронавирусдан вафот этгани қайд этилган бўлса, Мексикада ўлим ҳоллари 48 мингдан ошди. Бу икки мамлакат вирус қурбонларининг сони бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Ҳозирда Шимолий Америка қитъаси 4.8 миллионта касалланганлар билан дунёда коронавирус тарқалиши бўйича иккинчи ўринда турибди. Бу рўйхатда учинчи ва тўртинчи ўринларда Европа ва Осиё турибди. Бу икки қитъанинг ҳар бирида 3 миллионга яқин одам CОVID-19 ни юқтириб олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!